«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Рўйхатга киритилган ва гаров буюми ҳисобланган буюмларга ундирув, ушбу гаровдаги мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қаратилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)