Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» қарорини бажариш ва умумий фойдаланишдаги автомобилда ташиш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг иш фаолиятини қонуний тартибга солиш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаланиш хизмати ҳамда техника хизматига оид вазифаларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.