Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.08.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Шу муносабат билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Жиноят-процессуал кодекси 4972-моддасига мувофиқ апелляция тартибида иш юритиш маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда улар вакилларининг шикояти, шунингдек, прокурор ёки унинг ўринбосарининг протести бўйича қўзғатилади.
Апелляция тартибида иш юритиш, ЖПК 4979-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши мумкин.
Белгиланган муддатларда бевосита апелляция инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ЖПК 4977-моддаси ҳамда 479-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари талабларини бажариш учун ҳукм чиқарган судга юборилиши керак.
4. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан ЖПК 4975-моддаси биринчи қисмига мувофиқ кўриб чиқилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан ЖПК 4979-моддасининг биринчи қисми қоидаларига мувофиқ ўн сутка ичида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят берилганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни асосли деб топса, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди ва ишни апелляция шикояти, протести (хусусий шикоят ёки хусусий протест) бўйича мазмунан кўради. Бунда, кўрсатилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ажрим эълон қилингандан сўнг, апелляция инстанцияси судининг мажлиси ЖПК 479-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари талабларини бажариш учун кейинга қолдирилади.
5. ЖПК 4977-моддасида апелляция шикояти (протести)нинг мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстанция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Агар шикоят (протест)нинг мазмуни қонун талабларига жавоб бермаса ва бу кейинчалик ишни мазмунан кўришга тўсқинлик қилса, судья ажрим билан уни берган шахсга қайтаради. Бундай ҳолда шикоят (протест) қайта расмийлаштириш учун ЖПК 4976-моддасида белгиланган доирада муддат белгиланади.
Суд мажлиси баённомаси билан танишиш истагини билдирган процесс иштирокчиси ЖПК 479-моддасининг биринчи қисми ва 49711-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ судга қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
7. Жиноят процесси иштирокчисининг ўз шикояти (протести)га ўзгартириш киритиш ҳуқуқи апелляция инстанцияси суди маслаҳат хонасига киргунга қадар амалга оширилиши мумкин. Бироқ, ЖПК 4977-моддаси 4-банди мазмунига кўра, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга апелляция шикоят (протест)и талаблари ўзгартирилишига фақат суд қарори устидан шикоят (протест) бериш учун белгиланган муддатларда йўл қўйилади.
8. ЖПК 4978-моддасига мувофиқ апелляция шикояти (протести) берган шахс ўз шикояти (протести)ни, маҳкум эса, ҳимоячиси берган шикоятни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи лавозими бўйича юқори турувчи прокурорга ҳам тегишли.
Жумладан, биринчи инстанция судининг ЖПК 4979-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда чиқарган ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят (протест) келтириб бўлмайди.
Ҳукм чиқарилгандан сўнг қабул қилинган амнистия актини татбиқ этиш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалалари юзасидан, шунингдек, маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлган ва ҳ.к. ҳолларда берилган шикоят (протест), агар унда айни бир пайтда жиноят ишининг мазмуни ёки ҳукм (ажрим)нинг қонунийлиги ва асослилиги бўйича бошқа масалалар қўйилган бўлмаса, апелляция тартибида алоҳида кўрилмайди. Бу масалалар биринчи инстанция суди томонидан ЖПК 540-моддаси ва 541-моддасининг биринчи қисми қоидаларига мувофиқ ҳал этилади.
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 4976-моддасининг иккинчи қисми талабларининг бажарилиши процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида қуйидагиларни текшириши шарт:
12. ЖПК 480-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра апелляция инстанцияси суди мазкур инстанцияда давлат айбловини қувватлаш ваколатига эга бўлган прокурорни ҳар бир иш бўйича олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
13. Апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этишга ҳуқуқи бор шахслар доираси қонунда белгиланган (ЖПК 479-моддасининг тўртинчи қисми).
Айни пайтда, қонунга кўра апелляция инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда, ЖПК 25-моддасининг биринчи қисми ҳамда 51-моддаси биринчи қисмининг 6-банди мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт (ЖПК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Шу сабабли прокурор ёки ҳимоячи келмаган ҳолларда ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши керак.
Апелляция инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси, ЖПК 49711-моддаси ва 49712-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида олиб борилади.
15. Апелляция тартибида иш юритишнинг кассация тартибидан фарқли хусусияти шундан иборатки, апелляция инстанцияси суди тўлиқ суд тергови ўтказиши, шу жумладан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириб чиқиши ва уларга суд мажлисида аниқланган янги ҳолатлар натижасига кўра ҳуқуқий баҳо бериши мумкин (ЖПК 490-моддасининг учинчи қисми).
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
ЖПК 481-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
17. Апелляция инстанцияси судида тарафлар музокаралари ЖПК 449-моддаси қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини шахс судланган ёки оқланган айблов доирасида кўриб чиқади. Бироқ шикоят (протест) ким томонидан берилганлигидан қатъи назар, ЖПК 494-моддасига мувофиқ, суд ўз қарори билан жазони кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли эмас.
20. ЖПК 482-моддасига мувофиқ апелляция инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур.
Бироқ, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашувига олиб келса, прокурор протести ёки жабрланувчининг шикояти бўлмаган ҳолларда, суд шикоят (протест)да келтирилган важлар доирасидан четга чиқишга, шунингдек апелляция шикояти бермаган маҳкумлар (оқланган шахслар)га нисбатан ишни кўришга ҳақли эмас (ЖПК 494-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари).
21. Қандайдир сабабга кўра айрим маҳкумларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда берилган апелляция шикояти (протести) бошқа маҳкумларга нисбатан иш кўрилгандан сўнг келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ЖПК 4975-моддаси тартибида тикланса ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти шу маҳкумга нисбатан процесснинг бошқа иштирокчиси томонидан берилган шикоят (протест) кўрилгандан сўнг келиб тушса, апелляция инстанцияси суди ЖПК 49717-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
22. Апелляция инстанцияси, агар чиқарилган ҳукм ЖПК 455-моддаси талабларига мувофиқ эканлигини аниқласа, уни ўзгаришсиз қолдиради.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми учинчи бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда — ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
23. ЖПК 484-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, апелляция инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
иш бўйича Жиноят-процессуал кодекси нормалари бузилган бўлиб, бироқ уларнинг апелляция инстанциясида бартараф этилиши ҳукмнинг ўзгартирилишига олиб келса;
суд томонидан Жиноят кодекси нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ апелляция инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб тузатиши мумкин бўлса;
ҳукмдан жиноятларнинг идеал мажмуи тариқасида қилмишни нотўғри баҳолаш туфайли ортиқча эълон қилинган Жиноят кодекси моддасини чиқаришга;
ЖК 70-72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда — маҳкумни жазодан озод қилишга;
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ёки шу Кодекс 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо миқдорини камайтиришга ёки бошқа енгилроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга;
25. Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам, апелляция инстанцияси суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
26. ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини Жиноят кодексининг бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, апелляция инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас.
Агар Жиноят кодексининг бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, апелляция инстанцияси суди ушбу қилмишларни енгилроқ жиноят тўғрисидаги моддага қайта квалификация қилиб, унинг санкцияси доирасида биринчи инстанция суди томонидан мазкур модда бўйича тайинланган жазодан оғирроқ, бироқ узил-кесил тайинланган жазо миқдоридан кўп бўлмаган жазо белгилашга ҳақли.
27. Биринчи инстанция суди томонидан жазоларни қоплаш принципи (ЖК 59-моддасининг учинчи қисми) нотўғри қўлланилганлиги аниқланганда, апелляция инстанцияси, жазоларни қўшиш принципига ўтиши мумкин. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Агар маҳкум Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлиб, улардан ҳар бирини алоҳида кўриш имконияти бўлса, апелляция инстанцияси суди ҳукмнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини янгидан кўришга юбориши ёки қўшимча терговга қайтариши, айни пайтда, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Агар апелляция инстанцияси суди ҳукмнинг маҳкумлардан бирига доир қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини янгидан судда кўришга юбориш ёки қўшимча терговга қайтариш тўғрисида фикрга келса ва ишнинг шу қисмини ЖПК 332, 416, 417-моддалари мазмунидан келиб чиқиб ажратишнинг имкони бўлмаса, ҳукм тўла ҳажмда бекор қилиниши керак.
29. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг ҳукм сўзсиз бекор қилинишига сабаб бўладиган даражада жиддий бузилиши тушунчаси ЖПК 487-моддасида кўрсатилган. Бундай қонун бузилишини аниқлаганда, апелляция инстанцияси суди жиноят иши кимнинг шикояти (протести)га кўра кўрилаётганлигидан қатъи назар, йўл қўйилган қонун бузилиши дахл этган барча маҳкумларга нисбатан ҳукмни бекор қилиши шарт.
Жиноят иши бўйича йўл қўйилган жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилиши ҳоллари апелляция инстанцияси суди томонидан ҳукм бекор қилиниб, оқлов ҳукми чиқарилишига ёки ишнинг ЖПК 84-моддасига мувофиқ тугатилишига тўсиқ бўлмайди.
Агар апелляция инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келса ва бу модда шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ёки жазо қўлланилишини истисно этувчи амнистия акти таъсири доирасига тушса, апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. Маҳкумнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиниб, бу модда бўйича шахс ЖПК 463-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ҳамда учинчи қисмининг 2 ва 5-бандларига мувофиқ жазодан озод қилиниши лозим бўлган ёки унга нисбатан жазо тайинланиши истисно этилган ҳолларда ҳам шундай қарор қабул қилиниши лозим.
32. ЖПК 494-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, ҳукм апелляция инстанцияси суди томонидан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга фақат жабрланувчи (унинг вакили)нинг шикоятида, прокурор протестида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкин. Масалан, шикоят (протест)да фақат маҳкумнинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлиги тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суд ҳукмни жазонинг енгиллиги сабабли бекор қилишга ҳақли эмас.
ЖПК 83-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, оқлов ҳукми чиқаришга;
ЖПК 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалификация қилинган айблов қисми бўйича тугатишга;
ЖПК 484-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ишни янгидан судда кўришга юборишга, башарти апелляция суди томонидан ЖПК 49713-моддаси иккинчи қисмининг талабларини бажаришнинг имкони бўлмаса;
ЖПК 419-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга.
(33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Марҳумни реабилитация қилиш учун асослар бўлган тақдирда апелляция инстанцияси суди айблов ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаради, бошқа ҳолларда эса, ҳукмни бекор қилиб, ушбу шахсга нисбатан жиноят ишини ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ тугатади.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
37. Апелляция инстанцияси судининг ажрими ЖПК 496-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши, жумладан, унда апелляция шикояти (протести)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шарт.
38. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, апелляция инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.
40. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 5-сонли қарорининг ишларни апелляция тартибида кўриш юзасидан берилган тушунтиришлар қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.