Жазо тайинлаш масалаларини тартибга солувчи қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди.
Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
3. Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши — ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
6. Жиноят-процессуал кодекси 467-моддасининг биринчи қисми талабига кўра ҳукмда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
7. Қонун (ЖК 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламайди. Шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин (масалан, ижтимоий хавфлилиги катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши, судланувчининг ёш боласи борлиги, жиноятнинг бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши, айбдор томонидан бевосита жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам кўрсатилиши ва ҳ.к.). Бундай ҳолатнинг жазони енгиллаштирувчи деб топилганлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
8. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар доираси (ЖК 56-моддаси) қатъий белгиланган бўлиб, у суд томонидан кенгайтирилиши мумкин эмас. Бироқ, муайян жиноятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, сабабларини ҳукмда асослантирган ҳолда суд улардан бирортасини ҳам жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар, агар улар жиноят таркибининг белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб саналиши мумкин эмас.
9. Такроран ва рецидив жиноят содир этилиши қонунда белгиланган асослар ва доирада оғирроқ жазо тайинланишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича ЖК 77—80-моддаларига мувофиқ тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳолати мавжудлиги ҳақидаги материаллар текшириб чиқилиши ва шунга асосланиб, рецидив жиноят бор-йўқлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.
Жиноят кодекси 34-моддаси мазмунига кўра, рецидив жиноят мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда шахс судланаётган ёки муқаддам судланган қасддан содир этилган жиноят тамом бўлган ёки тамом бўлмаган жиноят эканлиги, шунингдек ушбу жиноятлардан қай бирида бўлсин шахс бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлиги аҳамиятга эга эмас.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этишда шуни назарда тутиш лозимки, ЖК 34-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ўн саккиз ёшгача содир қилинган жиноят учун судланганлик шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда ҳисобга олинмайди. Шундан келиб чиқиб, агар шахс муқаддам бир нечта жиноят учун судланган бўлиб, улардан айримларини вояга етмаган ёшда содир этган бўлса, фақат вояга етган даврда содир этилган жиноятлар учун судланганлик эътиборга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қасддан такроран ёки илгари содир этилган жиноят учун судлангандан сўнг қасддан янги жиноят содир этилиши, агар биринчи жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган, судланганлик белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган ёхуд шахс муқаддам содир этган жиноий хатти-ҳаракат учун қонунда жавобгарлик бекор қилинган бўлса, шунингдек ЖК 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкин эмас.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ЖК 571-моддасига мувофиқ, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган ва жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазо муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) жиноятини содир этган шахслар бундан мустасно.
ЖК 572-моддасига мувофиқ, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида (моддаси қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан биринчи ва иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 58-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун мазкур жиноят учун қонунда назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда энг кўп жазо деганда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган ҳар қандай жазо турининг энг юқори муддати ёки миқдори тушунилиши лозим.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
12. Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда судлар ЖК 81—90-моддаларида белгиланган хусусиятларни инобатга олишлари шарт.
Вояга етмаганларга жазо тайинлаш пайтида ЖК 54-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ҳар бир муайян ҳолда, шунингдек унинг ривожланиш даражаси, турмуш шароити ва тарбияси, соғлиғи, жумладан, руҳий ривожланиш даражаси, жиноятни содир этиш мотивлари, катта ёшдаги шахсларнинг унинг хулқ-атворига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар, шахсига таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар аниқланиши ва баҳоланиши лозим.
Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахс иш судда кўрилаётган вақтда вояга етган бўлса ҳам, унга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ёки миқдори ЖК 82—85-моддаларида белгиланган максимал муддат ва миқдорлардан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тариқасидаги жазолар — ЖК 82, 83 ва 841-моддаларида назарда тутилган муддат ва миқдорлардан;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо — ЖК 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шахс томонидан бир неча жиноят содир этилиб, улардан айримлари вояга етмаган, қолганлари вояга етган даврда содир этилган бўлса, суд жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлаётганида аввал ЖК 82—86-моддалари талабларига риоя этган ҳолда ўн саккиз ёшгача содир этилган жиноятлар учун, кейин эса, вояга етгандан сўнг содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаб, сўнгра ЖК 59-моддасига асосан узил-кесил жазо тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қонунга мувофиқ жазо тариқасида тайинланган жаримани маҳкум ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой, ҳукм чиқарилган кунда ўн саккиз ёшга тўлмаган маҳкум эса — олти ой мобайнида ихтиёрий равишда тўлаши лозим. Бироқ суд, маҳкумнинг моддий аҳволини инобатга олиб, ЖПК 533-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳукмнинг ушбу қисми ижросини олти ойгача кечиктириши ёки бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини ҳал қилиши мумкин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Бундай ҳолда жаримани тўлаш учун Жиноят кодекси 44-моддасининг учинчи қисмида ва 82-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатларнинг ўтиши кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагандан сўнг бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий жамоат ишлари, шунингдек ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ва 82-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг энг кам муддати тўланмаган жарима суммасидан келиб чиқиб, бир юз йигирма соатдан (вояга етмаганларга нисбатан — олтмиш соатдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ тўрт юз саксон соатдан (вояга етмаганларга нисбатан-икки юз қирқ соатдан) ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(172-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича мажбурий жамоат ишлари тайинланаётганда, жазо муддати ҳар бир модда бўйича алоҳида, сўнгра эса, уларнинг мажмуи бўйича белгиланади. Бунда жазонинг узил-кесил муддати ЖК 451-моддасида белгиланган чегарадан ошиши мумкин эмас.
174. Қонун мазмунига кўра, (ЖК 451-моддасининг бешинчи қисми) тайинланган мажбурий жамоат ишлари муддатини ўташдан бўйин товлаганда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
176. ЖПК 541, 542-моддаларига мувофиқ мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим. Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.
Агар мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги материални кўриш вақтида ЖПК 533-моддасида кўрсатилган ҳолатлар аниқланса, суд ҳукмнинг ижросини кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
(«Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони қўллаш бўйича» бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарорига асосан киритилган)
Ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ва 82-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолда ахлоқ тузатиш ишларининг минимал муддати тўланмаган жарима суммасидан келиб чиқиб, олти ойдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир ойдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ уч йилдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир йилдан) ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича ахлоқ тузатиш ишлари тайинланаётганда, жазо муддати ва иш ҳақидан чегирма миқдори ҳар бир модда бўйича алоҳида, сўнгра эса, уларнинг мажмуи бўйича белгиланади. Бунда жазонинг узил-кесил муддати ва чегирма миқдори ЖК 46-моддасида белгиланган чегарадан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 60-моддасининг 5-қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Шунга кўра, бундай ҳолларда узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганида, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг энг кўп бўлган миқдори белгиланиши лозим. Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддаси тартибида жазо тайинлашда ҳам шу қоидаларга амал қилиниши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қонун мазмунига кўра, (ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисми) тайинланган жазо муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товланган тақдирда, суд ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган муддатини шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тури билан алмаштириши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг айбдор судланган моддаси санкцияси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилиши натижасида келиб чиққан муддатдан кам озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутишининг ёки умуман озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутмаслигининг аҳамияти йўқ.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ушбу жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради (ЖК 83-моддасининг иккинчи қисми).
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддаларига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим. Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.
Агар ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги материални кўриш вақтида ЖПК 533-моддасида кўрсатилган ҳолатлар аниқланса, суд ҳукмнинг ижросини кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
251. Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай таьқиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборатдир (ЖК 481-моддаси биринчи қисми). Бунда яшаш жойи деганда, маҳкумнинг доимий яшаш жойидаги уйлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва бошқа турар жойлар тушунилиши лозим (Уй-жой кодекси 10-моддаси).
(251-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(251-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
252. Жиноят кодекси 481-моддасининг 3-қисмига мувофиқ қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қушимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, мазкур тақиқлар (чеклашлар) ЖК 481-моддаси биринчи қисмида белгиланган мажбурий тақиқлар (чеклашлар)га қўшимча ҳисобланганлиги сабабли, уларни маҳкумнинг зиммасига юклатилиши суд ҳукмининг тавсиф қисмида асослантирилиши лозим. Шу муносабат билан маҳкумнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатлари инобатга олинган ҳолда, ушбу қўшимча тақиқлар (чеклашлар) суд томонидан маҳкумга тўла ёки қисман юклатилиши мумкин.
253. Жиноят кодекси 481-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.
254. ЖКнинг 481-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, қайд этилган асослар бўйича озодликни чеклашга ҳукм қилинган маҳкум ЖК 481-моддаси учинчи қисмига асосан суд томонидан унга юкланган қўшимча мажбурият (таъқиқ)лардангина озод этилиши мумкин.
Жиноят-ижроия кодексининг 443-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ маҳкумни унга юклатилган мажбурият (таьқиқ)лардан тўлиқ ёки қисман озод этиш жазони ижро этиш идоралари тақдимномасига биноан суд томонидан ЖПК 541-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(255-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Жиноят-ижроия кодекси 444-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қуйидагилар озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товловчилар деб эътироф этилади;
(25-1 — 25-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган тартибда эса, — йигирма беш йилгача бўлган муддатга;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
вояга етмаганларга нисбатан — олти ойдан ўн йилгача бўлган муддатга, ЖК 86-моддасида назарда тутилган тартибда эса, — ўн беш йилгача бўлган муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жарима тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида (ЖК 44-моддаси учинчи қисми) — ҳукм чиқариш пайтида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 451-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида, — бир ойдан камроқ муддатга тайинланиши мумкин;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида, — бир ойдан камроқ муддатга тайинланиши мумкин.
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Узоқ муддатли (йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат икки турдаги жиноят — жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. Бунда қонун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланишини истисно этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
30. Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлашда жазо муддати Жиноят кодексининг ҳар бир моддаси бўйича алоҳида кўрсатилади. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ колониясининг тури жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлангандан сўнг белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бироқ, агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога судланган, жазони ўташдан бўйин товлаган шахсга, суд томонидан тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилса, жазони ўташ колония тури Жиноят-ижроия кодексининг 47 ва 116-моддаларида назарда тутилган тартибда тайинланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-1. Жиноят кодекси 51-моддасига мувофиқ, умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддасининг учинчи қисми) учун тайинланади.
30-2. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 50-моддаси тўртинчи қисмида, 51-моддаси учинчи қисмида белгиланган қоидалар ҳукм чиқарилган ёки иш апелляция инстанциясида кўрилган кунда 60 ёшга тўлган эркакларга нисбатан татбиқ этилади.
(30-1-30-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарорига асосан киритилган)
31. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартли ҳукм фақат ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар тайинланган ҳолда қўлланилиши мумкин.
Шартли ҳукм фақат ЖК 72-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча жазо тури тайинланган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Агар тайинланган жазо туридан бири қонуннинг ушбу нормасида кўрсатилмаган бўлса, суд ЖК 72-моддаси биринчи қисмида қайд этилган жиноятларга нисбатан шартли ҳукм қўллаб, бошқа турдаги жазони (масалан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жарима) реал ижро этиш тўғрисида қарор қилади.
33. Шартли ҳукм асослантирилган бўлиши ва маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадига хизмат қилиши лозим. Шу сабабли суд, шартли ҳукм қилинган маҳкумга ЖК 72-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни юклаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар шартли ҳукм апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан қўлланилган бўлса, бундай ҳолда ҳам синов муддати ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисобланади (ЖК 72-моддаси иккинчи қисми).
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Шартли ҳукм қилишда белгиланган синов муддатини қисқартириш масаласи ЖПК 541-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ маҳкумнинг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади.
35. ЖК 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд томонидан унга юклатилган мажбуриятларини бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, суд бундай шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда белгиланган жазони ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
36. Қонун бўйича (ЖК 72-моддасининг саккизинчи қисми) шартли ҳукм қилинган шахс томонидан синов муддати давомида янги жиноят содир этилса, суд унга ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди. Бунда суд, узил-кесил жазо тайинлашдан олдин, шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномаси бор-йўқлигидан қатъий назар, биринчи ҳукмнинг шартлилигини бекор қилади.
Бундай ҳолда, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш пайтида суд, ЖК 72-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда яна шартли ҳукм қўллаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
361. Шартли ҳукм юридик табиатига кўра, жиноий жазодан озод қилинишининг бир тури ҳисобланади. Шу сабабли судлар ЖК 72-моддасида шартли ҳукмни бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар доираси қатъий белгиланганлигини назарда тутишлари лозим.
Шуларни эътиборга олиб, суд биринчи ҳукм бўйича шартли судланганликни бекор қилиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлайди.
Судлар шуни ҳам назарда тутишлари лозимки, биринчи ҳукм бўйича шартли судланганлик бекор қилинганида, ЖКнинг 72-моддасида кўрсатилган асосларга кўра, суд ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил тайинланган жазони яна шартли деб топиш масаласини муҳокама қилиши мумкин.
Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинланганлиги шахснинг битта судланганлигини назарда тутади, шартли деб эса ЖК 72-моддасига асосан фақат узил-кесил тайинланган жазо топилиши мумкин. Шунга кўра, бундай ҳолларда дастлабки суд ҳукмлари қонуний кучга кирганидан сўнг бир йилдан кўп бўлган муддат ўтган ҳолатларда ҳам суд ЖК 72-моддасига асосан шартли жазо асосли тайинланганлигини муҳокама қилиши мумкин.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан киритилган)
37. ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган ҳар қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 44 — 49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат Жиноят кодексининг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича ЖК 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши керак;
шахс жиноят қонунининг турли моддаларида (моддаси қисмларида) кўзда тутилган бир неча жиноят содир этганлик учун судланаётган бўлса, ЖК 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади;
41. Жиноят кодексининг 43-моддасига мувофиқ, маҳкумларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби қўшимча жазолар қўлланилиши мумкин.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо шахс айбдор деб топилган Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида тайинланади. Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган бўлса, у ЖК 45-моддасида белгиланган асослар ва доирада, қабул қилинган қарор ҳукмда асослантирилган ҳолда қўлланилиши мумкин.
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо ЖК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.
42. Агар жиноий қилмиш квалификация қилинаётган қонунда қўшимча жазо мажбурий тарзда тайинланиши белгиланган бўлса, уни фақат ЖК 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлганда қўлламаслик мумкин бўлиб, бундай қарор ушбу моддага ҳавола қилинган ҳолда ҳукмда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Қонун бўйича тайинланиши мажбурий бўлган қўшимча жазони қўлламаслик (ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳоллар бундан мустасно), ҳукмда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо муддатини кўрсатмаслик, тайинланган жазога илгариги ҳукм бўйича тайинланган қўшимча жазонинг ўталмаган қисмини қўшмаслик, қўшимча жазони фақат жиноятлар жами бўйича тайинлаш каби ҳоллар жиноят қонуни нотўғри қўлланилган деб баҳоланишига ва Жиноят-процессуал кодекси 49719-моддасининг 4-банди ҳамда 49723-моддаси талабига кўра ҳукмнинг бекор бўлишига асос бўлади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
44. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунда назарда тутилганидан ҳам енгилроқ асосий жазо белгиланиши ёки Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилмаган бошқа енгилроқ асосий жазо турига ўтилиши айбдорга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш имкониятини истисно этмайди.
45. Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи шуғулланиши мумкин бўлмаган мансаб характери ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши керак.
Агар жиноятлар мажмуига кирувчи икки ва ундан кўп жиноят учун айнан бир турдаги қўшимча жазо тайинланган бўлса, унинг узил-кесил миқдори кўпроқ қўшимча жазо муддатини кўзда тутувчи модда санкцияси доирасида уларни тўла ёки қисман қўшиш орқали, жиноят қонуни моддасида муддат белгиланмаган ёки қўшимча жазо ЖК 45-моддаси асосида қўлланилган бўлса, ушбу жазо тури учун белгиланган максимал муддат доирасида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Бундай аниқликлар ҳукм чиқарган суд томонидан ҳам ЖПК 541-моддасида кўзда тутилган тартибда киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шуни назарда тутиш лозимки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланишига йўл қўйилмайди, одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар бундан мустасно (ЖК 45-моддаси бешинчи қисми).
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
49. Судлар шуни назарда тутишлар лозимки, ЖК 59-моддасида белгиланган жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш қоидалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қилмиш Жиноят кодекси муайян моддасининг бир неча қисмлари билан квалификация қилинганда, башарти ушбу қисмлар турли жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса (масалан, ЖК 1261, 131, 228, 248, 273-моддалари);
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Шахс Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган ўхшаш қилмишни содир этганликда айбдор деб топилганда жазо шу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича тайинланади (ЖК 33-моддаси).
50. Жиноят кодекси 59-моддаси ва Жиноят-процессуал кодекси 468-моддасида белгиланган суднинг ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилаши шартлиги тўғрисидаги талаблар ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо тайинлашга тааллуқлидир.
агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, суд Жиноят кодекси Умумий қисмида муайян жазо тури учун белгиланган доирада жазоларни тўла ёки қисман қўшиш қоидасига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Жазони тўла ёки қисман қўшиш қоидаси алоҳида жиноятлар учун ҳар хил турдаги жазолар тайинланганда ҳам қўлланилади. Бунда судлар Жиноят кодекси 61-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидаларига амал қилишлари лозим.
Айни пайтда судлар шуни назарда тутишлар керакки, ЖК 61-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар бошқа турдаги жазолар билан қўшиб ҳисобланмайди ва алоҳида ижро қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жиноятлар мажмуи учун ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми бўйича жазо тайинланганда, узил-кесил жазо, қоида тариқасида, Жиноят кодексининг Умумий қисмида белгиланган тартиб ва миқдорда тайинланиб, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиш шартлигига эътибор қаратилсин.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарори таҳририда)
ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ тайинланган узил-кесил жазо муддатини белгилашда биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳисобга олинади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
54. Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айблов ҳукми эълон қилинган шахс тайинланган асосий ва қушимча жазони тўлиқ ўтагунига қадар янги жиноят содир этса ва ушбу жиноят учун жазо тайинлаш пайтига келиб, аввалги ҳукм бўйича тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлса, узил-кесил жазо Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида тайинланмайди.
Бундай ҳолда, суд илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун судлангандан кейин Жиноят кодексининг 56-моддасининг «н» бандига асосан содир этилган жиноятни такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодекси 60-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, агар ҳукмлардан бири бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, узил-кесил жазо енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш йўли билан тайинланади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
ЖПК 533-моддаси тартибида ижроси кечиктирилган жазо муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(561-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан киритилган)
Агар янги жиноят шахс томонидан биринчи ҳукм бўйича тайинлаган жазо ЖК 74-моддасига асосан ёки афв этиш, ёхуд амнистия акти асосида енгилроғи билан алмаштирилганидан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича тайинланган жазога алмаштирилган енгилроқ жазонинг ўталмаган қисми қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Агар иш бўйича маҳкум бошқа жиноятларда ҳам айбдор эканлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга, бошқалари эса, ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо аввал биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича, кейин ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми қоидасига кўра, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилганидан кейин содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича ва охирида бир неча ҳукм юзасидан (ЖК 60-моддаси) узил-кесил тайинланади.
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Шахс давомли ёки узоққа чўзилган, яъни биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунча қадар бошланиб, ҳукм чиқарилгандан сўнг ҳам давом этган жиноят учун судланаётган бўлса, суд иккинчи ҳукм бўйича жазо тайинлашда ЖК 60-моддасини қўллаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 59-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Бунда жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган жазо жиноий қилмиш айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорда ва айблов хулосасида квалификация қилинган Жиноят кодекси моддаси санкциясида назарда тутилган максимал жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
1999 йил 14 майдаги «Жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар ҳақида»ги 11-сонли;
2002 йил 14 июндаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 10-сонли қарорнинг 5, 20, 26-бандлари;