Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай даъволар арз қилинганда, суд Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 194-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан аризани қабул қилишни рад этади, агар иш қўзғатилган бўлса, шахсга тегишли давлат органига ушбу талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган ҳолда ФПК 124-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 49-моддасига мувофиқ зарур деб топилган ҳолларда, уйга бўлган мулк ҳуқуқи ҳақидаги низолар бўйича мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида тегишли ҳокимият ишда иштирок этиш учун жалб этилмоғи лозим.
6. Уйнинг бир қисмига нисбатан уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари керакки, уй қуришда иморат солувчига ёт шахсларнинг иштирок этганлиги қурилган уйнинг бир қисмига нисбатан уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўла олмайди. Бундай шахслар уй мулкдоридан қилган харажатларини қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар. Айрим ҳолларда, судлар ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, мазкур шахсларнинг уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиши мумкин. Бунда тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатлари синчковлик билан текширилиши, уй қурилишида уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи бор деб эътироф этилишига даъвогарлик қилаётган шахсларнинг иштирокида амалга оширилганлиги сабаблари, тарафлар ўртасида уйга нисбатан умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
Эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлган уйни бўлиш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, уйнинг улардан ҳар бирига тегишли улуши миқдори Оила кодексининг 28-моддасига мувофиқ белгиланади. Агар хотин (эр) уйдан ўз улуши учун пул компенсацияси олишга рози бўлса, эрга (хотинга) берилиши ёки уларнинг умумий улушли мулки қилиб қолдирилиши мумкин. Уй умумий улушли мулк қилиб қолдирилган тақдирда, суд ўзининг ҳал қилув қарорида уйнинг эр-хотиндан ҳар бирига тегишли улуши миқдорини кўрсатиши шарт.
11. Умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида бир неча шахсга тегишли бўлган уйдан улуш ажратиб бериш (уйни бўлиш) ҳақидаги низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан асл ҳолида ажратиб берилишини талаб қилишга ҳақли. Умумий улушли мулк иштирокчисининг талаби бўйича унга умумий мулк бўлган уйдан тегишли улушини ажратиб бериш (уйни бўлиш) уйнинг ва ёрдамчи иморатларни иштирокчининг улушига мутаносиб ҳамда кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини унга мулк қилиб берилишини, шунингдек у умумий мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқини йўқотганлигини англатишини инобатга олиб, суд бундай талабни, агар ажратиб берилаётган улуш уйнинг кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини ташкил этса ёки уйнинг бу қисмини тегишинча қайта жиҳозлаш йўли билан алоҳида қилиб ажратиб қўйиш мумкин бўлсагина, қаноатлантиришга ҳақли.
12. Мазкур ишларни амалга ошириш учун қилинган харажатлар Фуқаролик кодексининг 221-моддасига кўра, умумий улушли мулкнинг ҳар бир иштирокчиси мол-мулкни сақлаш чиқимларида улушига қараб қатнашиши шарт эканлиги сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида уларнинг улушини инобатга олган ҳолда тақсимланиши керак. Шу билан биргаликда мулкдорларнинг моддий аҳволини ва эътиборга лойиқ бошқа ҳолатларини эътиборга олган ҳолда суд ушбу қоидадан чекиниши мумкин.
а) Фуқаролик кодексининг 223-моддасида, мол-мулкка бўлган умумий улушли мулк ҳуқуқи умумий мулкдан улуш асл ҳолида ажратиб берилиши билан бекор бўлиши назарда тутилганлиги туфайли, фуқароларнинг уйга нисбатан умумий улушли мулк ҳуқуқи шундай тартибда бекор бўлганидан кейин улар мазкур уйдан улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини ҳам йўқотадилар;
Судлар шуни эътиборда тутишлари жоизки, Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд ҳал қилув қарори чиқаргунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзига белгиланган тартибда ажратилмаган ер участкасида шахснинг ўзбошимчалик билан қурган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини суд Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ, башарти мазкур ер участкаси шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда ажратиладиган бўлсагина, эътироф этишга ҳақли.
25. Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисми талабига кўра, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, назарда тутилган иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахс билан ушбу ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ўртасида низо мавжуд бўлгандагина ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво судда кўришга тегишли бўлади.
26. Фуқаролик кодекси 212-моддасининг олтинчи қисми талабига кўра, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бундай ҳолда, судлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни кўраётганда, ушбу қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилишига, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига олиб келмаслигини аниқлаши шарт.
27. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 187-моддасининг эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги нормалари, уйга эгалик қилиш мазкур қонунда белгиланган муддат мобайнида шартнома мажбуриятлари (ижара, текин фойдаланиш) асосида амалга оширилган ҳолларда қўлланилмайди.