Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.11.2015
|
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(кириш қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қўшма Пленуми қарор қилади:
(кириш қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
2. Судларга тушунтирилсинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва имтиёзларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосий ҳуқуқий манба бўлиб ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига кўра, деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра, юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига биноан, фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан биридир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 13-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан келтирилган шикоятлар умумий юрисдикция судларига тааллуқлилиги уқдирилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддасининг 9-қисми ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси 3-қисмига мувофиқ, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказилган маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво фақат уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганда қаноатлантирилиши мумкин.
Судлар эътиборда тутсинларки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасида кўрсатилган тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал этишда, зарар қайси орган ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ғайриқонуний ҳужжат чиқариши натижасида етказилган бўлса, ўша орган ёки мансабдор шахс хизмат қиладиган орган томонидан қопланиши лозим. Зарарни ундириш ҳақидаги даъво ҳам ўша органга нисбатан қўзғатилади. Бу тоифа низоларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси талабига кўра, етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан ушбу мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Судлар фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш Тартиби»да кўрсатилган қоидаларга амал қилишлари лозим.
Ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш деганда, ер эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасида кўрсатилган ер фонди тоифаларининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши назарда тутилади.
7. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддаси ва «Фермер хўжалиги тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасида деҳқон ва фермер хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) асослари кўрсатилган бўлиб, бу асослар қатъий ва уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
8. Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этишнинг сабаб ва оқибатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-моддасида белгиланган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Хўжалик судлари томонидан банкротлик ишлари кўрилаётганда тадбиркор мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс ҳам қарздорнинг кредитори сифатида ишда қатнашиши мумкин. Бундай ҳолларда у бошқа кредиторлар каби Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 35-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.