Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.11.2023
|
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 29-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Олий суднинг Пленуми қарор қилади:
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
1.3 Жиноят ишларининг ҳарбий судлар судловига тегишлилиги Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 45-моддаси ва Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда белгиланган (1-илова).
(1.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
(1.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Судлар шу нарсани назарда тутишлари лозимки, ҳарбий хизматчилар томонидан махсус хизматни ўташ қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик (махсус субъект) Жиноят кодексининг 291—294-моддаларида белгиланган.
Ушбу қоидалар хизмат мавқеи ва ҳарбий унвони тенг, шунингдек, катта ва кичик, лекин тобелик муносабатларида бўлмаган шахслар ўртасида бузилса, Жиноят кодексининг 285-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Масалан, ҳам айбдорга ва ҳам жабрланувчига бошлиқ бўлган сержант солдат томонидан содир этилган ноустав ҳаракатларга қўшилади ёки тобе шахс ўз бошлиғининг зўравонлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бундай ҳолларда бошлиқнинг ўзига тобе шахс томонидан содир этилган ноустав зўравонлик ҳаракатларида иштирок этишини ҳарбий мансабдорлик жинояти сифатида Жиноят кодексининг 301-моддаси билан тавсифлаш лозим. Ижрочининг ҳаракатларини эса, Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисми билан тавсифлаш лозим, чунки бошлиқ ушбу жиноятнинг субъекти эмас ва шерик сифатида тан олинмайди.
Агар бошлиқ томонидан хизмат мавқеи ўзи билан тенг шахсларга нисбатан содир этилган ноустав ҳаракатларга, жабрланувчига ҳам, айбдорга ҳам тобе шахс келиб қўшилса, бошлиқнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддаси билан, тобе шахснинг ҳаракатлари эса — жиноятга шерик сифатида Жиноят кодексининг 28, 285-моддалари билан тавсифланиши лозим.
3.2. Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисмида мунтазам равишда хўрлаш, камситиш, соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлган енгил ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш каби ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли айбдорнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларга тегишли моддалари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
3.3. Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а, б» бандларида бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ишлатиш орқали содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган.
Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар» тушунчаси Жиноят кодексининг 29-моддасида берилган тушунча билан бир хил маънони англатади. Гуруҳ сифатидаги ноустав зўравонлик ҳаракатлари қасд умумийлиги билан бирлашган икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилади ва уларнинг ҳар бири Жиноят кодексининг 285-моддасида кўрсатилган жиноят субъекти бўлади ва жиноятда шерик сифатида иштирок этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят олдиндан ўзаро тил бириктириб ёки бириктирмасдан содир этилиши мумкин. Сўнгги ҳолда ҳаракатларни Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифлашнинг зарур шарти — ҳар бир айбдор ўз ноустав ҳаракатларини гуруҳ ичида бирлашиб содир этаётганлигини англаб етганлигидир.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
3.4. Жиноят кодексининг 285-моддаси 4-қисми «б» бандида кўзда тутилган «бошқа оғир оқибатлар» деганда, айбдорнинг ноустав ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибатлар тушунилади.
Агар ноустав зўравонлик ҳаракатлари жабрланувчини қасддан ўлдириш билан якунланса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддаси 3-қисми ҳамда кодекснинг шахсга қарши жиноятларни кўзда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифланади.
Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларининг бузилиши, баъзи пайтларда, нафақат одамлар ўлимига, балки жанговар вазифанинг бажарилмай қолишига, ҳарбий техниканинг ишдан чиқишига ва бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай оқибатлар суд томонидан оғир деб топилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 285-моддаси 4-қисми билан тавсифлашга асос бўла олади.
Ноустав зўравонлик ҳаракатлари оқибатида бир неча жабрланувчига Жиноят кодекси 285-моддасининг турли қисмларида кўзда тутилган зарар етказилган бўлса, бу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 33-моддаси қоидасига кўра тавсифланиши лозим.
3.5. Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш айбдорлар ҳарбий хизматнинг махсус турлари бўйича мажбуриятларни бажараётган пайтда содир этилиши мумкин (қоровуллик, ички хизмат, ҳарбий навбатчилик ва ҳоказолар). Агар айбдор томонидан айни пайтда махсус хизмат қоидалари ҳам бузилса, бу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 285-моддаси ва у ёки бу хизмат турини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
3.6. Ҳарбий хизматчилар томонидан ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини, жумладан, «ўзга зўрлик» кўринишида бузиш жабрланувчиларнинг озиқ-овқати, ҳарбий кийим-кечак ашёлари ва бошқа моддий бойликларини олиб қўйиш йўли билан содир этилиши мумкин. Агар бунда жабрланувчига тегишли бўлган шахсий мулк ашёлари олиб қўйилса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддасидан ташқари, мулкка қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалари билан қўшимча тавсифланиши зарур.
Зўрлик ишлатиш ёки уни ишлатиш таҳдиди остида ҳарбий хизматчига бериладиган озиқ-овқат паёги ёки ҳарбий кийим-кечак ашёларини олиб қўйиш Жиноят кодекси 285-моддасининг диспозицияси билан тўлалигича қамраб олинади.
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти — ўз хизмат моҳиятига кўра атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлардан фойдаланаётган ёки уларни сақлаш, ташиш ва етказиб беришни таъминлаб берувчи ёхуд уларга дахлдор бўлган ва улар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
5.1.1. Қурол — тирик кучни йўқ қилиш учун махсус яратилган техник воситадир. Жиноят кодексининг 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (пистолет, автомат, гранатомёт, артиллерия ёки ракета қурол-яроғлари) ўз ичига олади, совуқ қурол бу гуруҳга кирмайди. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши керак. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган қуролга кирмайди. Қурилиш, сигнал, старт пистолетлари ва тирик кучни йўқ қилишга мўлжалланмаган бошқа отиш воситалари ҳам бу гуруҳга кирмайди.
5.2.1. Жиноят кодексининг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятдан мазкур жиноят объекти, объектив томонининг баъзи аломатлари ва субъекти билан ажралиб туради. Жиноят кодексининг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. Жиноят кодексининг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. Жиноят кодексининг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади. Агар ҳарбий хизматчи жанговор, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговор, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговор, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу Жиноят кодексининг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
Жиноят кодексининг 298-моддаси жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва Жиноят кодексининг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
5.2.3. Жиноятнинг субъекти — жанговор, махсус ёки транспорт машинасидан фойдаланиш учун масъул бўлган ёки уни бевосита бошқарадиган ҳарбий хизматчи бўлади. Қоидабузарни бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортишда унинг штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслигининг ва машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини Жиноят кодексининг 298-моддасида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатилган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгардир.
5.3.1. Жиноят кодексининг 299-моддаси ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳодисалар учун жавобгарликни назар тутади.
5.3.3. Жиноят кодексининг 299-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти — зиммасига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин. Учиш раҳбари, ҳаво кемасининг қўмондони, учувчи, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар ҳам жавобгарликка тортилишлари мумкин.
5.4.1. Жиноят кодексининг 295-моддаси 1-қисми муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий фойдаланишга берилган ҳарбий анжомларни беҳуда сарфлаганлик учун жавобгарликни кўзда тутади.
5.4.2. Жиноят кодексининг 295-моддасидан фарқли ўлароқ, кодекснинг 296-моддасида нафақат шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилган анжомларни, балки ҳар қандай ҳарбий мулкни асраш тартиби назарда тутилган. Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулклар давлат мулки бўлиб, шунинг учун ҳам уларни қасддан нобуд қилган ёки уларга шикаст етказган айбдор бир пайтнинг ўзида давлат мулкига ҳам тажовуз қилади.
5.4.3. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишнинг атрофдагилар учун хавфли усулда содир этилиши (ёқиш ёки чўктириб юбориш ва ҳоказолар) Жиноят кодексининг 296-моддаси билан қамраб олинади ва кодекснинг 173-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб этмайди.
Жиноят кодексининг 296-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд шаклида содир этилади. Бундай пайтда айбдор шахс мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишни мақсад қилиб қўяди ёки бундай оқибатларнинг келиб чиқишига, била-туриб, йўл қўяди. Айбдор бошқа бирор мулкни эмас, балки айнан ҳарбий мулкни нобуд қилаётганини ёки унга шикаст етказаётганини англайди.
Жиноятнинг ҳақиқий сабабини (мотивини) аниқлаш катта аҳамиятга эга. Агар ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш )Ўзбекистон Республикасига зиён етказиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар давлатга қарши жиноят — диверсия (Жиноят кодексининг 161-моддаси)ни ташкил этади.
Судларга тушунтирилсинки, судланувчига жазо турини тайинлаш пайтида уни ҳукм чиқарилгунга қадар белгиланган тартибда ҳарбий хизматдан бўшатилганлигини ва шахсини ҳисобга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш ҳуқуқига эга.
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖК нинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахсларни оғир ёки ўта оғир жиноят учун судлаш чоғида, суд ҳар доим Жиноят кодексининг 52-моддасига асосан уларни бундай унвондан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт.