Ҳужжат 13.11.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
3. Амалдаги қонунга кўра (ФК 1021-моддаси) маънавий зарар етказганлик учун жавобгарликнинг келиб чиқишига асос бўлувчи шартлардан бири зарар етказувчининг айби бўлиши ҳисобланади. Қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолатлар бундан мустаснодир. Масалан:
Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 1-қисмига мувофиқ юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказилган зарарни қоплайди.
6. Меҳнат кодексининг 112-моддасига биноан суд меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлик ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни қоплаш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкин.
9. Жиноят процессуал кодексининг 57-моддасига мувофиқ жабрланувчи, яъни жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахс, жиноят иши юритилиши жараёнида маънавий зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик даъвосини қўзғаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига биноан истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, суд томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши лозим. Зарарни қоплаш миқдорини неустойка бўйича тўланадиган сумма ёки товар (иш, хизмат) қийматига тобе қилиб қўйиш мумкин эмас, уни белгилашда ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчига етказилган руҳий ва жисмоний азобларнинг ҳажми ва характерига асосланиш лозим. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Маънавий зарар, уни етказишда айбдор бўлган жавобгар(лар) томонидан қопланади. Шу боис, бундай ҳолларда жавобгар ФКнинг 1018-моддасида кўрсатилганидек (товар сотувчи ёки тайёрловчи) истеъмолчининг хоҳишига кўра аниқланмасдан, балки улардан қайси бири истеъмолчининг ҳуқуқларини поймол этиши натижасида маънавий зарар етказилганига қараб аниқланиши керак.
Ишни кўриш жараёнида даъво жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан тақдим этилгани аниқланса, суд ФПКнинг 42-моддасига биноан ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш ёки иккинчи жавобгарни ишга жалб этиш масаласини ҳал қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Маънавий зарарнинг миқдорини белгилашда судлар жабрланувчининг унга етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига берган субъектив баҳосини, шунингдек даъвогарга етказилган маънавий ва жисмоний азобларнинг даражасини кўрсатувчи объектив маълумотларни, тажовуз қилинган объектнинг ҳаёт учун муҳимлиги, фойдаси (ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати, шахсий эркинлиги, уй-жойнинг дахлсизлиги, катта қимматликка эга бўлган мулклари ва бошқалар), ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва оқибати (яқин қариндошларининг ўлдирилиши, ногиронликка олиб келган тан жароҳати етказилиши, озодликдан маҳрум қилиш, ишдан ёки турар жойдан ва бошқалардан маҳрум қилиш), уялтирадиган нотўғри маълумотларнинг характери ва уларни қанчалик даражада (доирада) тарқатилганлиги, жабрланувчининг яшаш шароитлари, шахсий хусусиятлари (хизмати, оилавий, маиший, моддий томонлари, соғлиғининг ҳолати, ёши ва бошқалар), зарар етказувчининг ва жабрланувчининг айб даражалари, зарар етказувчи шахснинг моддий аҳволи ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олишлари лозим.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қарз шартномасидан келиб чиққан мажбурият, пул мажбурияти бўлиб, уни бажармаганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида белгиланганлиги сабабли қарз олувчининг шартнома бўйича мажбуриятни бузганлиги қарз берувчининг маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқини истисно этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Маънавий зарарни қоплаш масалалари турли вақтларда кучга кирган, жумладан 1996 йил 1 апрелдан амалга кирган Меҳнат кодексининг 112-моддаси, 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 115-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси, 1997 йил 1 мартдан амалга киритилган Фуқаролик кодексининг 11, 99, 100, 163, 1021 ва 1022-моддалари, 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси ва бошқа қатор қонунлар билан тартибга солинишига эътибор қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.