LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 210-моддасининг субъекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахси ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Бу ўринда ЖКнинг 212-моддаси бўйича воситачининг ҳаракатини тавсифлашда унинг пора олувчи ёки берувчидан ўз хизмати эвазига мукофот олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқ.
Порани бериш ёки олишни ташкиллаштирувчи, бунга йўналтирилган турли хил фаолият юритувчи ёки бўлмаса пора бериш ёки олишда ёрдамчи бўлган ва бир вақтнинг ўзида воситачилик ҳаракатларини бажарган шахс пора бериш ёки олишда иштирокчиликда жавобгар бўлади. Бу ўринда иштирокчининг ҳаракатини тавсифлаш масаласи у кимнинг манфаатини, ким томонидан ва кимнинг пора берувчинингми ёки олувчининг ташаббуси билан ҳаракат қилганидан келиб чиқиб, унинг қасди нимага қаратилганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш лозим бўлади. Бундай ҳолларда ЖКнинг 212-моддаси билан қайта тавсифлаш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
13. Жиноят кодексининг 210, 211, 212-моддалари 1,2 ва 3-қисмларида кўзда тутилган белгиларга тушувчи жиноятни ЖКнинг 33-моддасида кўрсатилган қоидаларга асосан шу моддаларнинг 3-қисми билан тавсифлаш керак. Бу ҳолда ҳукмнинг тавсиф қисмида қилмишнинг барча тавсифлаш белгилари ва маҳкумнинг содир этганликда айбдор деб топилган барча ҳаракатлари кўрсатилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Пора берувчиларни порада товламачилик ёки пора берганлик тўғрисида ўттиз сутка мобайнида ихтиёрий ариза бериш асосларига кўра жиноий жавобгарликдан озод этиш бу шахсларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини билдирмайди (ЖКнинг 211, 212-моддаларига изоҳ). Шу сабабли улар жабрланувчи деб топилмайди ва пора тариқасида берилган бойликларни қайтариб олишни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Пора берганлик тўғрисида ихтиёрий равишда хабар берганлик бир вақтнинг ўзида мансабдор шахс томонидан пора олингани ҳақида ҳам хабар ҳисобланади, шу сабабли судлар ЖКнинг 237-моддасига биноан ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик тўғрисида аризачига тушунтирилган-тушунтирилмаганлигига эътибор беришлари зарур. Агар ёлғон ариза берганлик ҳолати аниқланса, суд аризачини қонуний жавобгарликка тортиш чорасини кўриши керак.
17. Агар жабрланувчи пора талаб қилинганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган бўлиб, тезкор тадбир давомида жабрланувчининг мулкидан пора предмети тариқасида фойдаланилган бўлса, ушбу мулк Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 4-бандига асосан жабрланувчига қайтарилиши лозим, бошқа ҳолатларда пора предмети суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади.