LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар билан)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек мазкур тоифадаги ишлар бўйича қонунни тўғри ва аниқ қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади.
Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди билан қилмишни тавсифлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жиноят кодексининг 164-модда 2-қисми «а» бандида назарда тутилган босқинчилик йўли билан мулкка эгалик қилишнинг белгиларидан бири қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа нарсаларни қўллаш ҳисобланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни жиноят қуроли деб топишда Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонунига амал қилишлари лозим.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 11-сон Пленум қарорининг 5-бандига мувофиқ ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиши усулидан (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) қатъи назар, жиноят Жиноят кодекси моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан тавсифланиши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча тавсифланиши талаб этилмайди. Масалан, жиноят ЖК 169-моддаси 4-қисми билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1, 2 ва 3-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.