LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2002 йил 25 октябрдаги 28-сонли, 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли ва 2009 йил 24 июлдаги 8-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ ҳисобланадики, у бу ҳуқуқни бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни тақиқлашни тақозо қилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, агар бу ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда текинга ўзининг ёки бошқа шахсларнинг мулкдорлигига айлантиришида ифодаланган бўлса, ЖК 167-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан квалификация қилиниши лозим ва ЖК 19211, 205-моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ўзганинг мулкини ЖК муайян моддасининг турли қисмларида назарда тутилган талон-торож жиноятини содир этишда айбдор деб топганда, унинг ҳаракатлари ЖК тегишли моддасининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этилмайди (масалан, жиноят ЖК 167-моддасининг 3-қисми билан, шу жумладан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди).
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан, мисол учун ўғрилик, талончилик, фирибгарлик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда тавсифланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодекси моддасининг диспозициясига мувофиқ, жумладан, такрорийлик белгиси билан тавсифлаш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича субъектив ҳуқуқ — фақат шу мулкнинг эгасига тааллуқли эканлиги судларга тушунтирилсин. Шунинг учун мулкий ҳуқуқни амалга оширишга қонунга асосланмаган ҳолда ҳар қандай аралашиш ушбу ҳуқуқни жиддий бузиш деб ҳисобланади. Масалан, фермернинг, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа шахснинг, бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкларини қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, шундай ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса, Жиноят кодекси 1921-моддасида назарда тутилган — хусусий мулк ҳуқуқини бузиш жинояти аломатларини ташкил этади. Бу ўринда мулкига нисбатан ноқонуний ҳаракат қилинган мулкнинг эгасида айбдордан моддий зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани ҳам, шунингдек, маънавий зиённи ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Айбдор шахс ҳаракатларида Жиноят кодекси 1921-моддасининг иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик унга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўлланилганидан қатъий назар, келиб чиқади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назорат ишларини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг доираси қатъий чегараланганлигига, мулк шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини текшириш тартиби аниқ белгилаб қўйилганлигига судларнинг эътибори қаратилсин. Ушбу қонун меъёрлари мулкдорлар фаолиятига уларнинг эркинлигини чекловчи, асоссиз аралашувни бартараф қилишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида мулкдорнинг манфаатларини ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилувчи ҳуқуқий кафолатлар мавжуд.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу сабабли судлар бу масала бўйича қонунларнинг бузилишига лозим даражада ўз муносабатларини билдиришлари керак. Бундай аралашувнинг ғараз ёки паст ниятда эканлиги аниқланган тақдирда айбдорларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, ноқонуний аралашиш билан боғлиқ ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишга қаратилган жиноятлар, шунингдек бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан тавсифланмоғи лозим. Шунингдек, суд процесснинг тегишли иштирокчисига айбдордан, масалан, унинг фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхтаганлиги сабабли келиб чиққан барча зарарларни ундириб олиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу каби ғайриқонуний ҳаракатларнинг юқори хавфлилиги иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқий тартиботнинг бузилишидан, мансабдор шахсларнинг ўрнатилган давлат интизомини сусайтириб юборишидан иборат бўлади ва булар давлат ҳокимиятидан шахсий манфаатларда фойдаланиш ва ҳоказоларга олиб келади. Айбдорларнинг қайд этилган ҳаракатлари иш ҳолатларига ва келиб чиққан оқибатларга қараб, Жиноят кодекси ХIII-1-бобидаги тегишли моддалар билан (Жиноят кодекси 205 ёки 207-моддаси билан эмас), ғаразли мақсадлар аниқланганда эса, бу ҳаракатлар товламачилик йўли билан пора берилишини талаб қилишнинг ниқобланган шакли деб тавсифланиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддасига биноан мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоғозлар қаторига, жумладан, облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни текинга олиб қўйиш ва ўзлаштириш ўзганинг мулкини талон-торож қилиш тариқасида тавсифланиши керак. Агар иш бўйича қимматли қоғозларни чиқариш ва улар билан муомала қилишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 19211-моддаси ёки 205-моддаси диспозицияларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида тавсифланиши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни ўтказиш мақсадида ясаш ёки ўтказиш Жиноят кодексининг 176-моддаси билан тавсифланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу ўринда Жиноят кодексининг 175-моддасида кўзда тутилган жиноятнинг оқибатлари сифатида республика манфаатларига кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳар доим аниқланган бўлиши шарт. Бу зарарнинг кўп ёки жуда кўп миқдорда эканлиги ҳар бир муайян иш бўйича тергов органи ва суд томонидан асослантирилган бўлиши зарур.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Ушбу тоифадаги ишларни тергов қилишда ва судда кўришда бу жиноятларнинг келиб чиқишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар албатта аниқланиши зарур. Агар қайд этилган битимларни тузишда айбдорда ғараз ва бошқа паст ниятлар бўлганлиги аниқланса, бундай ҳаракатлар Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этиладиган тегишли жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари билан тавсифланиши лозим.
12. Товламачилик (рэкет) нафақат фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиёт соҳасида ҳам катта зарар келтирувчи жиноят бўлиб, жиддий ижтимоий хавф туғдириши судларга кўрсатилсин. Шу билан бирга, қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади.
14. Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги (ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш, солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бундай мақсаднинг аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкин.
15. Судлар хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига ҳам амал қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
16. Қонунни бузган ҳолда акциз маркаларисиз савдо фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатларини тавсифлашда судлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига биноан акциз солиқнинг бир тури эканлиги ва шу сабабли айбдорлар Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари бўйича жавобгарликни кўзда тутувчи жиноятлар мажмуи билан жавобгар қилинишлари кераклигидан келиб чиқишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни ЖК 188-моддаси билан айбдор деб топиш учун тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганлиги факти аниқланган бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
28. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқишнинг (ЖКнинг 206-моддаси) асосий кўринишлари деганда: мансабдор шахс томонидан бошқа шахснинг ваколати доирасига кирувчи ҳаракатларнинг содир этилиши; мансабдор шахс томонидан фақат қонунда ёки қонун ости ҳужжатида кўрсатилган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлгандагина содир этилиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг содир этилиши; коллегиал орган ваколатига кирувчи ҳаракатни мансабдор шахс томонидан якка тартибда содир этилиши; ҳеч ким ва ҳеч қандай ҳолатда амалга оширишга ҳақи бўлмаган ҳаракатларнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ва бошқалар ҳисобланмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.