LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37-моддасида ифода қилинган зарурий мудофаа ҳуқуқи фуқароларнинг шахси, уй-жой ва мулк ҳақидаги конституциявий қоидаларни кафолатлайди, фуқароларнинг давлат мулкини, давлат ва жамоат манфаатларини қўриқлаш борасидаги Конституцияда белгиланган бурчларни амалга оширишни таъминлайди. Бу эса судлардан одил судловни амалга оширишда зарурий мудофаа тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай, қатъий риоя этишни талаб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир этган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки ақли норасолик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар, Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланади.
4. Қонун мазмунига кўра, тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига бутунлай мувофиқ бўлмаган мудофаани ва бунинг оқибатида тажовузчига ҳеч қандай заруриятсиз Жиноят кодексининг 100, 107-моддаларида назарда тутилган қасддан зарар етказилсагина зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Тажовузчига унинг ҳужумини қайтариш вақтида эҳтиётсизлик билан етказилган зарар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
7. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказилганлик тажовузчининг ўлимига олиб келса, ҳимояланувчининг айби тажовузчининг ўлимига нисбатан эҳтиётсизлик оқибатида юз берган бўлса, Жиноят кодексининг 107-моддаси билан тавсифланиши керак.
8. Судлар зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб, содир этилган қасддан одам ўлдириш, қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятларини кучли ҳаяжонланиш ҳолатида юз берган одам ўлдириш, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳатлари етказиш жиноятларидан фарқ қила билишлари керак. Бу ерда шуни назарда тутиш керакки, кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида содир этилган жиноятларда жабрланувчига зарар етказиш ҳимояланиш мақсадида бўлмайди, демак, зарурий мудофаа ҳолатида ҳам юз бермайди. Бундан ташқари жабрланувчининг хатти-ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган руҳий ҳаяжонланиш жиноятлари (Жиноят кодексининг 98, 106-моддалари) худди шундай ҳаяжонланиш таъсири остида вужудга келади, зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган жиноятлар учун эса бундай белги бўлиши шарт эмас.
Агар ҳимояланувчи тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида зарурий мудофаа чегарасидан чиқса, айбланувчининг ҳаракати Жиноят кодексининг 100 ёки 107-моддалари билан тавсифланиши керак.
9. Зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдириш Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а, б, д, ж, р, с» бандларида кўрсатилган ҳолатларда содир этилган ҳолларда ҳам Жиноят кодексининг 100-моддаси билан тавсифланиши лозим.
12. Судлар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришда, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказишда айбли топилганларга нисбатан жазо чоралари белгилашда, Жиноят-процессуал кодексининг 467-моддаси талабига кўра ҳар бир муайян иш юзасидан жиноятнинг содир этилиши ҳолатларини ва судланувчиларнинг шахсига оид маълумотларни эътиборга олиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари керак. Агар озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилаш лозим бўлса, бу ҳолат ҳукмда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ ишлар бўйича дастлабки тергов сифатига нисбатан талабчанликни кучайтиришлари, жиноий тажовузга дахлдор барча шахслар жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигини аниқлашлари ва асослар мавжуд бўлганда, уларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга хабар беришлари (ЖПК 417-моддаси) лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
14. Судларнинг эътибори шунга жалб этилсинки, зарурий мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқмай етказилган зарар Фуқаролик кодексининг 987-моддасига кўра ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг 100, 107-моддалари билан судланган шахслардан, уларни даволашга сарфланган маблағларни ундириш қонунда кўрсатилмаган. Бундай шахсларни даволаш ҳаракатдаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.