Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сон «Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 979, 2000 йил 16 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 20-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга кириш тартибини белгилайди.
ҳуқуқий экспертиза — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек, қонунчилик техникасига мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан кейинги ўринларда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидаларга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
5. Вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ буйруқ ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
9. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми ҳисобланувчи низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тасдиқланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчилигига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқ бўлиши шарт.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 235-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-3, 29.10.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 508-модда)
Агар буйруқ ёки қарор билан низом, қоидалар ёки йўриқнома тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан иккинчи — бешинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
27. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда вазирлик ва идораларнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг айрим қоидалари такрорланган ёхуд уларга ҳавола қилинган ҳолларда, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ уларнинг номи, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилинган расмий манбаси кўрсатилиши зарур.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган тушунчалар, шунингдек техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифи берилади. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда, шунингдек умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин мазкур Қоидаларнинг 5, 6, 7 ва 8-иловаларига мувофиқ унга Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек, эълон қилишнинг расмий манбаси кўрсатилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 382-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 21-банд, «в1»-кичик банди ва ҳ.к.).
(381 — 387-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Келишилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланган ва тегишли вазирлик ва идоралар муҳри билан тасдиқланган ҳолда унинг келишилганини кўрсатувчи якуний қоидаларни ўз ичига олиши лозим. Шу билан бирга, мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда лавозим номи ва фамилия, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, ўттиз кун ичида қабул қилиниши керак.
55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ—1293-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) қарорига мувофиқ рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва монополияга қарши қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида мажбурий тартибда дастлабки экспертизадан ўтказилади».
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 3-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай лойиҳалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан 60-601 бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
(61-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан 61-611 бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган «Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 14-бандига мувофиқ Адлия вазирлигига мажбурий тартибда, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг электрон шакли электрон ахборот ташувчи жисмларда тақдим этилади ёхуд электрон почта тизими орқали юборилади.
в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаган вазирлик ёки идора (қўшма тасдиқлаган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ва идораларга қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан 68-681 бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
70. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг мазкур Қоидаларнинг 69-бандида санаб ўтилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан шубҳа туғилган ҳолларда, бундай ҳужжатлар Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги масаласи юзасидан якуний қарор Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилганидан кейин қабул қилинади.
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчилигига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқлигини текшириш юзасидан ҳуқуқий экспертиза;
а) ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигига, шунингдек мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига зид бўлса;
б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;
74. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилади ва унинг нусхасини Адлия вазирлигига юборади (мазкур Қоидаларнинг 73-банди «в» кичик бандида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу ҳужжат норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтказишга зарурат бўлмаслиги лозим.
Мазкур Қоидаларнинг 73-банди «в» кичик бандида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни келишишлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Бу ҳолда вазирлик ва идоралар ўн кунлик муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Ушбу норма бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли орган (органлар)ни кейинчалик хабардор қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш Адлия вазирининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи билан амалга оширилади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 235-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-3, 29.10.2012 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 508-модда)
(911-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
(912-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
941. Мазкур Қоидаларнинг 94-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолларда Адлия вазирлиги, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли қисмининг амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлидир.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1905-2, 30.04.2012 й.) асосан 94-941 бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 18-сон, 205-модда)
(96-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 235-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1905-3, 29.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 508-модда)

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ


Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ–618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида»ги низомга мувофиқ буюраман:

1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
2007 йил 6 сентябрдаги
87-сон буйруғига
илова

Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ–618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 158-модда) мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Актуарий малака сертификати — жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.


...........................................................................................................

ХI. Якуний қоидалар

48. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

50. Мазкур Низом Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси билан келишилган.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ


2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 августдаги ПҚ–457-сон «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 477-модда) ҳамда 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ–498-сон «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 426-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:

1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлигининг
2007 йил 5 сентябрдаги
202326, 195668 ва 164575-сон қарорига
илова

2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон
қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни
бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона
чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг
божхона расмийлаштируви
Қоидалари

Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 августдаги ПҚ–457-сон «Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 477-модда) ҳамда 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ–498-сон «Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 426-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

МТБ — 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим, илова ҳамда ўзгартишлар
ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;

Сармоядор — «Ўзбекнефтегаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.», «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» ва «Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;

..............................................................................................................

8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., № 11, 124-модда) ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.

..............................................................................................................

29. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ


Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) билан тасдиқланган «Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ 2008 йил 1 январдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирининг 2007 йил 24 ноябрдаги
2229-сон буйруғига
илова

Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Йўриқнома

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни чиқариш, ижро этиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек уларнинг ундирилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Йўриқномада мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.

………………………………………………………………………………….

8. Ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугагандан кейинги кундан кечиктирмасдан суд ижрочиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда чиқарилади.

…………………………………………………………………………………..

15. Бир қарздорга нисбатан бир неча ижро ҳужжатини ижро этишда, ижро йиғими ҳар бир ижро ҳужжати бўйича алоҳида ундирилади.

Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Қонуннинг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.

Мазкур Қоидани қўллаш мисоллари ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.

V. Якуний қоидалар

32. Мазкур Йўриқноманинг бажарилишини назорат қилиш Суд департаменти томонидан амалга оширилади.

Ижро йиғимининг ҳисобини юритиш ва ундиришнинг белгиланган тартиби устидан доимий назоратни амалга ошириш Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига юклатилади.

33. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилиши қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги
суд ижрочилари қарорлари ҳисобини
юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага
2-илова

Бир қарздорга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатларини ижро этишда ижро йиғимини ундириш бўйича мисоллар

1-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор — юридик шахсдан турли навбатдаги қарздорликни ундириш тўғрисида учта ижро ҳужжати келиб тушган: солиқ бўйича 100 000 сўм боқиманда қарздорлик ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб); хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномавий муносабатлардан юзага келган 60 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида (олтинчи навбатдаги талаб); гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан 50 000 сўм банк кредитини ундириш тўғрисида (тўртинчи навбатдаги талаб). Бироқ, қарздор томонидан кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаган. Шу сабабли, суд ижрочиси кўрсатилган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида алоҳида қарорлар чиқарган.

…………………………………………………………………………………..

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ


Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида

Радиациядан зарар кўрган фуқароларга тиббий ёрдамни ташкил этиш ва улардаги ривожланган касалликларнинг радиацияга боғлиқлигини аниқлаш масалаларини такомиллаштиришда, Халқаро қўмиталарнинг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор илмий ташкилотларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:

1. Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ


«Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 374-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сонли қарори (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда) билан тасдиқланган «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 39-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

солиқ ҳуқуқи — 5;

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш — 9;

иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш — 7;

солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари, ташкил этиш ва услуби — 3;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи — 8;

солиқ ҳисоб-китоблари ва режалаштиришда иқтисодий таҳлил — 3.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак».

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ


«Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари»га қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 176-сон «Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 315-модда) мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 7 сентябрдаги 340-сон буйруғи (рўйхат рақами 1513, 2005 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 299-модда) билан тасдиқланган «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш Қоидалари» қуйидаги мазмундаги ХI1 бўлим билан тўлдирилсин:

«ХI1. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни
сертификатлаштиришнинг ўзига хослиги

241. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни сертификатлаштиришда 3, 4, 7, 9-схемалардан фойдаланиш мумкин.

242. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни синовдан ўтказишда ва сертификатлаштиришда маҳсулотнинг қуйидаги кўрсатгичлари назоратдан ўтказилади: маркировка, геометрик катталиги, оғирлиги, мустаҳкамлиги, ишончлилиги, қимирламайдиган спорт снарядларининг, инвентарь ва асбоб-ускуналарнинг бардошлилиги, материалларнинг сифати, деталларнинг қайта ишланишининг сифати, шикастланишга олиб келувчи нуқсонларнинг йўқлиги, тикишларнинг сифати ва мустаҳкамлиги, кўтариш оғирлиги, таянувчи юзалар ишловининг сифати».

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ


«Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41, 66-мҳ ва 2004-29-сон «Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1330, 2004 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 4 июндаги 60, 20-26-02 ва 2007-28-сон «Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1330-1, 2007 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 253-модда).

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан келишилган.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ


«Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Қуйидагилар кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 январдаги 438-сон қарори (рўйхат рақами 662, 1999 йил 5 март) билан тасдиқланган «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида»ги низомнинг 4-боби;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 ноябрдаги 438-1-сон «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 662-1, 2000 йил 22 февраль) иловасининг 3, 4 ва 5-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 4/11-сон «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 662-2, 2003 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон).

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ


«Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисида»ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомга асосан буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи (рўйхат рақами 1626, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 403-модда) билан тасдиқланган «Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
2008 йил 8 майдаги 156-сон буйруғига
илова

«Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш
билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари;

Ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари;».

2. Қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

«31. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар учун агарда юридик шахснинг йиллик обороти ҳажмининг 50 ва ундан юқори фоизи автотранспорт хизматлари кўрсатишга тўғри келса, малака талаблари юридик шахснинг раҳбарига ёки ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган унинг ўринбосарига қўйилади.

Агарда юридик шахснинг йиллик обороти ҳажмининг 50 ва ундан юқори фоизи автотранспорт хизматлари кўрсатишга тўғри келса, малака талаблари юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарига ёки ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган унинг ўринбосарига қўйилади.».

3. 4-бандда:

биринчи хатбошида «банд» сўзи «банд бўлганлар» сўзи билан алмаштирилсин;

«а» кичик бандидан «автомобиль йўналиши бўйича олий маълумот» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. 41-банднинг биринчи хатбошисида «ташувчи корхоналар раҳбарлари, ўринбосарлари ва мутахассислари» сўзлари «юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ва ташувларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 44-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «аттестация кунларини белгилайди ва» сўзларидан кейин «аттестацияга камида икки ҳафта қолганида» сўзлари қўшилсин.

6. 71-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) меҳнат дафтарчаси ва тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари.».

7. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Автомобиль йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги дипломлари бўлмаган тақдирда юридик шахсларнинг пассажир ва юк ташишни амалга оширувчи ишчилари ва юкларни автомобиль транспортида ташишни амалга оширувчи якка тадбиркорлар Агентлик томонидан тасдиқланадиган махсус ўқув курсларида қайта тайёрлашдан ўтиш ва имтиҳон топшириш асосида бериладиган махсус малакага эга бўлишлари лозим.

Юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ва ташувларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис сифатида қайта тайёрлашдан ўтишга олий ва ўрта махсус профессионал маълумотга эга шахсларга рухсат берилади.».

8. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан келишилган.

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ


«Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 130-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2001 йил 21 августдаги 7-сонли «Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1064, 2001 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 17-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил
25 апрелдаги 1546-сон қарорига
илова

«Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат
реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Номи ва 1-банддаги «монополист бирлашмалар (корхоналар)» сўзлари «товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Кириш қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Низомда:

а) номи ва матнидаги барча «монополист бирлашмалар (корхоналар)» сўзлари «товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (матн давомида — Реестр) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳалол рақобат меъёрларидан четга чиқишларни бартараф этиш, ўзларининг устувор мавқеини суиистеъмол қилишларининг олдини олиш мақсадида товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш учун юритилади.»;

в) 2-бандда:

иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши давлат органи» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Товар бозоридаги устувор мавқе Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланади.

Стандартлаштириш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат мавжуд бўлганда бозорга янги, ўзига ўхшаши бўлмаган ҳамда товар бозорида талабгор бўлган муайян турдаги товар билан илк бор кириб келган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳолати уч йил давомида устувор деб тан олинмайди.»;

г) 3, 10, 11 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» ва «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» ва «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлардан олинган статистика, мониторинг, ахборот маълумотлари асосида, шунингдек сотиш, етказиб бериш, олиб кириш-олиб чиқиш ва товарлар (ишлар, хизматлар) қолдиқлари ҳақида аҳоли орасида сўров ўтказиш усули билан товарлар муомаласи чегараси доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли товар бозоридаги устувор мавқеини аниқлайдилар.

Мазкур бандда кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг сўровига биноан хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари, шунингдек мансабдор шахслари товар бозори чегараларини аниқлаш масалалари бўйича ва уни монополист сифатида тан олиш учун зарурий ахборотни тақдим этадилар.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси мустақил равишда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаларининг илтимосномаси бўйича товар бозорларида улар ўтказган тадқиқотларга асосан икки ёки ундан ортиқ товар бозорларини бирлаштириш (ёки бошқа усул) билан товар муомаласи чегараларини белгилашга ҳақли.»;

е) 13-банд қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«в) уни ишлаб чиқаргани ва сотгани учун хўжалик юритувчи субъект Реестрга киритилган маҳсулотни ишлаб чиқариши ва сотиши тўхтатилганда;

г) хўжалик юритувчи субъектга нисбатан судгача санация ёки банкротлик таомили жорий этилганда.».

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 16, 10-264-сон қарорига
илова

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар
Рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17, 02/8-1-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1101, 2002 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон);

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 23 январдаги 27, 02/8-2-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1124, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 7-сон);

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 22 июлдаги 88, 02/8-20-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1124-1, 2002 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 14-сон);

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 10 январдаги 5, 01-02/8-3-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1124-2, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 4-сон);

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 17, 01-02/8-2-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1124-3, 2004 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 123-модда);

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 январдаги 20, 01-02/8-2-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1101-1, 2005 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 43-модда);

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 январдаги 21, 01-02/8-1-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1124-4, 2005 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 49-модда);

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 4 январдаги 1, 01-02/8-24-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1101-2, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 18-модда);

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 18 январдаги 7, 01-02/8-4-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1124-5, 2007 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 4 — 6-сон, 54-модда);

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 18 январдаги 8, 01-02/8-5-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1101-3, 2007 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 13-сон, 121-модда).

НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ


«1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» ги қарорга (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) расмий шарҳ бериш тўғрисида

1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш тартиби бўйича келиб тушаётган сўровларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 26 декабрдаги 286, 301-сонли «1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 23-24-сон) иловага мувофиқ расмий шарҳ берилсин.

2. Мазкур қарор тасдиқлангандан кейин ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келишиш учун юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейин ижрога юборилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2003 йил 18 январдаги 645, 26-сон қарорига
илова

«1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик
қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) расмий шарҳи

1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш «1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) мувофиқ амалга оширилади.

Қайта баҳолашда асосий фондларнинг тўлиқ тиклаш қиймати, яъни агарда ташкилот уларни қайта баҳолаш кунидаги бозор нархлари (тарифлари) бўйича худди шунга ўхшаш янги объектларга алмаштирган тақдирда сарф қиладиган харажатларининг тўлиқ қиймати аниқланади, шулар жумласига сотиб олиш (қурилиш), транспортировка қилиш, объектларни ўрнатиш (монтаж қилиш), импорт қилинадиган товарлар учун божхона тўловлари ва ҳоказоларга қилинган харажатлар ҳам киради.

Ташкилотнинг мулк ҳуқуқи, хўжалик бошқаруви ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ва узоқ муддатли ижара (лизинг) асосида тегишли бўлган, техник ҳолатининг қандайлигидан қатъи назар, ишлаб турган ёки фойдаланилмаётган, консервация қилинган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий фондлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектлар ва ўрнатишга тайёрланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланиши лозим.

Объектларнинг тўлиқ қайта баҳолаш қиймати ташкилотнинг ихтиёрига кўра ёхуд алоҳида объектларнинг қийматини уларга ўхшаш янги объектларнинг қайта баҳолаш даврида вужудга келган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор нархлари асосида бевосита қайта ҳисоблаш йўли билан (бевосита қайта баҳолаш методи) амалга оширилади, ёхуд асосий воситаларни уларнинг олинган даврига мос равишда ва уларнинг турлари бўйича дифференциялаштирилган асосий воситалар қийматининг ўзгариши индексини қўллаш орқали алоҳида объектларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини индексациялаш йўли орқали (индекс методи) амалга оширилади.

Асосий воситаларни индексация орқали қайта баҳолашда бухгалтерлик ҳисобида қайта баҳолаш кунида ҳисобда турган асосий воситаларнинг эскириш суммаси (эскириш тўлиқ ҳисобланган объектларни қўшган ҳолда) асосий воситаларни қайта тиклашга ҳисоб қилингандаги асосий воситалар қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига кўпайтирилади. Асосий воситаларни бевосита қайта баҳолаш орқали қайта баҳолашда бухгалтерлик ҳисобида қайта баҳолаш кунида ҳисобда турган асосий воситаларнинг эскириш суммаси қайта баҳолашгача ва қайта баҳолашдан кейинги қайта тиклаш қийматининг фарқидан келиб чиққан ҳисоб коэффициенти бўйича индексация қилинади.

Бевосита қайта баҳолаш методини қўллашда объектларнинг тўлиқ қайта тиклаш қийматини ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун ташкилотлар ихтиёрларига кўра қуйидагилардан фойдаланишлари мумкин:

а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма равишда олинган ўхшаш маҳсулотга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) асосий воситаларнинг олинган кундаги (тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда) эркин айирбошланадиган валютадаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар (Марказий банк курсларининг қайта баҳолаш кунидаги ва асосий воситалар олинган кундаги ўзаро фарқи тарзида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда);

в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархларнинг даражасига оид маълумотлар

г) оммавий ахборот воситаларида ва махсус адабиётларда қайта баҳолаш ўтказилган даврда нашр этилган нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

д) баҳоловчининг асосий воситаларнинг қийматига оид ҳисоботи.

Индекс методини қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йили 31 декабрь кунига қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва оммавий ахборот воситаларида расман чоп этилади.

Асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш (ҳар йили 1 февралга қадар) қайта баҳолаш ўтказилган даврдаги нархлардан келиб чиққан ҳолда 1 январь ҳолатига амалга оширилади.

Асосий воситаларни 1 январь ҳолатига қайта баҳолаш натижалари қайта ҳисоблаш ўтказилган жорий даврнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилади, яъни январь ойи ҳисоботи — ойлик ҳисобот тузишда, биринчи чорак учун ҳисобот — чорак ҳисобот тузилганда, календарь йили учун ҳисобот — йиллик ҳисобот тузилганда.

Бунда бухгалтерлик балансида (1-шакл) «ҳисобот даври бошида» графасида ва «Асосий воситаларнинг ҳаракати»да (3-шакл) «йил охиридаги қолдиқ» графасида асосий воситаларнинг қайта баҳоланган қиймати кўрсатилади.

Шундай қилиб, молиявий ҳисоботда ўтган йилнинг охиридаги асосий воситаларнинг қиймати қайта баҳолашсиз акс эттирилади, ҳисобот йилининг бошида эса баҳолаш натижаларини эътиборга олган ҳолда кўрсатилади.

«Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари»га мувофиқ (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 6-сон), агарда баланс йил бошида ўзгарган бўлса, у ҳолда тушунтириш ёзувида унинг сабаблари кўрсатилади.

Шу сабабли, ўтган йил охири ва ҳисобот йили бошидаги кўрсаткичларнинг мос келмаслиги 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш натижаси деб тушунтирилади, ҳамда жорий йилнинг молиявий ҳисоботига берилган тушунтириш ёзувида баён қилинади.