LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
 LexUZ шарҳи
Жиноят кодекси 29-моддасининг 4-қисмига биноан уюшган гуруҳ деб икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади.
4. Жиноят кодексининг 271-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни эгаллаш учун жавобгарлик улар корхона, ташкилот ва муассасалардан қонунга хилоф равишда олинганда, таркибида наркотиги бўлган ўсимликлар ёки уларнинг бўлаклари қишлоқ хўжалиги корхоналари далаларидан ва бу ўсимликлар ўстирилаётган фуқароларнинг ер майдонларидан қонунга хилоф равишда териб олинганда, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар, уларни қонуний ва қонунсиз равишда эгаллаб турган фуқаролардан қонунга хилоф равишда олинган ҳолларда юзага келади. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўғрилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, талончилик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, товламачилик, босқинчилик йўли билан эгаллаш (Жиноят кодексининг 271-моддаси) ва ўзгалар мулкини талон-торож этишни назарда тутган тегишли моддаларида кўрсатилган жиноятлар мажмуи билан, фақат бу моддалар (моддалар қисмлари) санкцияси Жиноят кодексининг 271-моддасидагидан оғирроқ жазони кўзда тутган ҳоллардагина квалификация қилиниши лозим.
5. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда (Жиноят кодекси 273-моддаси 1-қисми) уларни ҳар хил усулда тарқатиш (ўзгага бериш, ҳадя этиш, бошқа шахсга укол қилиш, алмаштириш, қарз ва қарзи эвазига бериш ҳамда сотиш ва ҳоказолар)ни тушуниш лозим. Чунки гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш-ўтказишнинг бир усули деб ҳисобланиши керак.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сотиш (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми) уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланади ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат кўп миқдорда сотилсагина мазкур модданинг 5-қисми билан квалификация қилиниши лозим.
6. Айбдорда қонунга хилоф равишда тайёрланган, олинган, сақланаётган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсади борлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда (Жиноят кодекси 273-моддаси), судлар, бу восита ёки моддалар ҳақиқатдан ҳам ўтказиш учун тайёрланганлигини намоён этувчи далиллар мажмуига асосланмоқлари лозим. Масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, наркотиклар ёки психотроп моддаларни маълум ўлчамда қадоқланганлиги, ташиш ёки жўнатишда уларни махсус махфий жойга яширилганлиги, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, айбдорнинг ўзи банги эмаслиги тўғрисида экспертиза хулоса берганлиги ва ҳоказолар. Ишнинг аниқланган ҳақиқий ҳолатларига қараб айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 25, 273-моддасининг 5-қисми билан квалификация қилиниши керак.
7. Судларга уқтирилсинки, Жиноят кодекси 273-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган наркотикларни қайта ишлаш учун қўлланиладиган прекурсорлар деганда халқаро номлари ёки амалдаги халқаро конвенцияларда ишлатиладиган номлари бўлган моддалар тушунилиши лозим.
8. Қонун мазмунига кўра (ЖК 273-моддасининг тўртинчи қисми), гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш деганда, айбдор томонидан хоналарни мазкур модда ёки воситаларни истеъмол қилиш мақсадида бир ёки бир неча маротаба бериб турилиши тушунилиши лозим (бунда хонанинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун махсус мосланган-мосланмаганлиги ва айбдор ғараз мақсадни кўзда тутган-тутмаганлиги юридик аҳамият касб этмайди). Агар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмолчилар томонидан хона бериб турган шахсга билдирмасдан олиб келиб, истеъмол қилинганлиги аниқланса, уни (хона бериб турган шахсни) бангихона ташкил қилиш ёки сақлашда айбдор деб топиш мумкин эмас.
9. Жиноят кодекси 273-моддасининг 6-қисми ва 276-моддасининг 3-қисмига кўра гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз ихтиёри билан топширган шахс, топширилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаганлиги, олганлиги, шунингдек, уларни сақлаганлиги, ташиганлиги ва жўнатганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиши муносабати билан тиббий ёрдам кўрсатишни сўраб, тиббиёт муассасаларига ўз ихтиёри билан мурожаат қилганлиги, уни илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаганлиги, сақлаганлиги, ташиганлиги ва жўнатганлиги, истеъмол қилганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилишга фақат бундай мурожаат шахснинг бангиликдан тузалиш нияти билан қилинган ва уни фош этилиши билан боғлиқ бўлмаган ҳоллардагина асос бўлиши мумкин.
Жиноят-процессуал кодексининг 173-моддасига мувофиқ восита ёки моддани наркотик ёхуд психотроп деб эътироф этиш учун бундай экспертизалар қайд этилган туркумдаги барча ишлар бўйича ўтказилиши зарур.
Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан гиёҳвандликдан мажбурий даволашни фақат озодликдан маҳрум этиш жойларида эмас, балки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо белгиланган ҳолларда тиббиёт муассасаларида амалга оширилиши ҳам тайинланиши мумкин.
16. Бу туркумдаги ишларни кўришда Жиноят-процессуал кодекси 487-моддасида кўрсатилганлардан ташқари қуйидагилар ҳам шу кодекс талабларини жиддий бузилиши деб ҳисобланиши лозим:
кечиктириб бўлмайдиган вазиятдан ташқари ҳолларда Жиноят-процессуал кодекси 161-моддасининг талабларини бузиб, холислар иштирокисиз ёки прокурорнинг рухсатисиз гиёҳвандлик воситаларини олиш мақсадида тинтув ўтказилганлиги. Бунда прокурор рухсатисиз ва етарли асосларсиз тинтув ўтказиш фуқароларнинг турар-жой дахлсизлигини белгиловчи конституциявий ҳуқуқларини тўғридан-тўғри бузиш ҳисобланишини эътиборга олиш лозим;