2009 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2009 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага** мувофиқ;
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага** мувофиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга** мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга** мувофиқ;
23-иловада** белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари бир фоиз миқдорида;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада** келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;
* 7—24-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1912, 25.02.2009 й.).
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
16. 2009 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1927, 27.03.2009 й.)
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилдан бошлаб 29-иловадаги** рўйхатга мувофиқ давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатларининг ғазначилик ижроси механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
** 29-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини пенсияларни тайинлашдаги самарасиз имтиёзларни мақбуллаштириш ва пенсия тўлашни тартибга солишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2009 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 2009 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги 417-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент Ислом университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 224-сон қарорининг 4-банди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида, чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПФ-4847-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджети ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорида:
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошига «ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради» сўзлари қўшилсин;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошидаги «2010 йил 31 декабргача» сўзлари «2012 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида» 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сон қарори 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом III бўлимининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби 26-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги ибора қўшилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомда:
7-банд йигирма учинчи хатбошидан «бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банд ўн тўртинчи хатбошидан «бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарори 5-бандидаги «2009 йил» сўзлари «2012 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й,. 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомда:
2-банд учинчи хатбошидаги «ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида» сўзлари «бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган» сўзлари «бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «ҳар ойда, жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини тўлаш учун белгиланган муддатларда» сўзлари «ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 35-модда) 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 июлдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилган институционал кредитига хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «ҳақиқий тўлов санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзлари «ҳақиқий тўлов санасидаги банклараро савдо сессияларида белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин.