Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон, 4-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 4-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатлардан озод қилинган ҳолларда юридик ёрдам учун харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади. Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
4. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
15. Маълумотнома иш рақами, жиноий ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва шарифи, ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги шахс)нинг фамилияси, исми ва шарифи, иштирок кунлари, тўлов миқдори ва адвокатлик тузилмасининг банк реквизитлари албатта кўрсатилган ҳолда уч нусхада тузилади ва адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда унинг муҳри билан тасдиқланади. Маълумотномада адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
17. Маълумотноманинг бир нусхаси адвокатлик тузилмасида қолади, иккинчи нусхаси маълумотномани тасдиқлаган шахсга ишга қўшиш учун берилади, учинчи нусхаси эса юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим) билан бирга адвокатлик тузилмаси томонидан тегишли ҳудудий молия органига юборилади.
18. Молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаси адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловларни адвокатлик тузилмасининг мурожаатномаси тегишли молиявий органга келиб тушган кундан бошлаб, ўттиз кун муддатдан кечиктирмасдан маълумотномага ва юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим)га асосан адвокатлик тузилмасининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиб бериш йўли билан тўлаб беради.
21. Адвокатлик тузилмасининг раҳбари маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига жавобгардир.

«КЕЛИШИЛГАН»
__________________________
(имзо)
__________________________
(қарор (ажрим) қабул қилган шахснинг Ф.И.О.))

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
____________________________
(имзо)
_____________________________
(адвокатлик тузилмаси раҳбарининг Ф.И.О.)

М.Ў.М.Ў.


Кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА

_______________________________________________________________

(адвокатнинг Ф.И.О. ва адвокатлик тузилмасининг номи)


Ҳимоя остидаги шахснинг Ф.И.О. ____________________
Ишнинг рақами: ___________________________________
Адвокатлик тузилмасининг СТИР:____________________
Хизмат кўрсатаётган банкнинг номи ва МФО:
ҳ/р:______________________________________
Т/рХаражатлар туриСанаКунлар сониБаҳоси, минг. сўмУмумий баҳоси, минг. сўм

1.

Суриштирув, дастлабки тергов босқичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилаётган ишларда кўрсатилган юридик ёрдам

Х

Х

Х

шу жумладан:

Х

Х

Х

Х

битта шахсга
икки ёки ундан ортиқ шахсларга

2.

Суд мажлисининг танаффус кунлари

3.

Хизмат сафари харажатлари

Х

4.

Адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар
Жами миқдори

Х

Х

Х


__________________

(имзо)

20__й. «_____»______________дан.