«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини, мақсадли дастурларни ва ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)ни ташкил этишга ҳақлидир.
2. Жамғарма мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маблағларни жамлаш учун ташкилотнинг тегишли бошқарув органининг қарори асосида ташкил этилади.