13. «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Адлия вазирлиги мазкур Низомни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.».
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2008 йил 13 августдаги 15-сон баён билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ, барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тегишлидир.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) мувофиқ, олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотга эга бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотни олиш ҳуқуқига эга.