Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.04.2011
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сонли «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Битимга (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь) қўшилиши ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 1256, 2003 йил 16 июлда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатларининг ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин (илова қилинади).
* Илова рус тилидаги матнда берилган.