LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
1. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1991 йил 19 декабрдаги 244-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар амалдаги норматив ҳужжатларнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланаверади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ва мол-мулк турлари ва гуруҳлари ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаш ҳақида таклифлар тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;