Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кам таъминланган шахсларнинг адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 16 июндаги 297-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарори)» 2007 йил 26 июндаги 129-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.