Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси негизида Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг илова қилинаётган ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция Палатанинг юқори органи, Бошқарув — ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси эса молиявий назорат органи ҳисобланади;