Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.03.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 19, 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1791-1, 28.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 17 мартдаги 4, 3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (бундан кейинги ўринларда ГПП деб юритилади) ташиш тартибини белгилайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон қарорининг 3, 4-иловаларида келтирилган II, III рўйхатларига киритилмаган мураккаб (таркибида ГППлар мавжуд бўлган) дори воситаларини ташишда рухсатнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
5. ГППларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш учун рухсатнома ички ишлар органлари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган намуна асосида беш иш куни ичида берилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни катта партияда ташиш учун бир марталик рухсатнома ички ишлар органлари томонидан беш иш куни ичида (2-илова) юкнинг номи ва миқдори, юк жўнатилишининг тўлиқ маршрути, юкни ташишга масъул шахс ва кузатувчи шахслар (қўриқлаш таркиби), ташишга жалб этилган транспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар кўрсатилган юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида қуйидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда берилади:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўриқлаш хизмати ходимлари кузатувисиз ташишга рухсат этилган прекурсорларнинг кам миқдори мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.
23. Ҳаво орқали ташиш шартномасидан келиб чиқадиган ҳаво орқали ташувчининг мазкур Низом қоидаларига тушадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Прекурсорлар номи | Рухсат этилган миқдор |
1. | Сульфат кислотаси | 10 тн |
2. | Хлорид кислотаси | 10 тн |
3. | Толуол | 12 кг (л) |
4. | Этил эфири | 12 кг (л) |
5. | Ацетон | 12 кг (л) |
6. | Калий перманганат | 12 кг (л) |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА