Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.05.2014
 LexUZ шарҳи
«Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низом (илова қилинади) тасдиқлансин.
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ушбу Низом прокуратура идораларининг ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республика Прокуратураси илмий муассасалари ва ўқув юртлари ходимларининг даражали махсус унвонларини белгилаш ва бериш тартибини белгилайди.

Унвоннинг номи

Лавозими

Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.
1-даражали Давлат адлия маслаҳатчисиЎзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари.
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчисиЎзбекистон Республикаси Бош прокурорини ўринбосарлари.
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар.
Адлия катта маслаҳатчисиЎзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ката ёрдамчилари ва махсус топшириқлар бўйича ёрдамчилари, бошқарма ва бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар таркибидаги бўлимларнинг бошлиқлари, илмий муассаса ва ўқув юртининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.
Адлия маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёрдамчилари, бошқармалар таркибига кирувчи бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқарманинг катта прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ва катта терговчилари, илмий муассаса ва ўқув юрти раҳбарининг ўринбосарлари, кафедра мудирлари ва сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шаҳар туман ва уларга тенглаштирилган прокурорлар.
Адлия кичик маслаҳатчисиҚорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ҳамда ўқитувчи ва илмий ходимлари, шаҳар, туман ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.
1-даражали юрист
2-даражали юрист
3-даражали юрист
Шаҳар ва туман прокурорларининг ёрдамчилари, терговчилари (даражали унвонга эга бўлган муддатга боғлиқ тарзда)
кичик юристПрокуратура идораларида иш ўрганаётганлар, ёш мутахассислар, мутахассислиги бўлмаган шахслар ва ёрдамчи лавозимларда ишлаётганлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Улар ҳалол ва қонунларнинг бузилишига муросасиз бўлишлари, ўз касб вазифаларини фуқаролик матонати билан адолатли ва виждонан бажаришлари лозим. Прокуратура ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишлари, ишда ташаббускор бўлишлари, ишнинг сифати ва самарадорлигини оширишлари, ўз фаолиятлари орқали қонуннинг устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини қонунларга ҳурмат руҳида шакллантиришга кўмаклашишлари лозим.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ прокурор-тергов ходимларининг, шунингдек, прокуратура ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимларини мукофотлаш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.