Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.12.2012
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 418-сонли «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2405, 18.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Магистратура тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 190-сон қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлилигини кучайтириш, халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш, қонун ҳужжатлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартибини белгилайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765-1, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765-1, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)
7. Магистратурага қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765-1, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)
12. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765-1, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)
30. Ўқув даври умумий ҳажмининг назарий таълим, амалий машғулот, илмий фаолият, малакавий амалиёт, якуний давлат аттестацияси ва таътиллар бўйича тақсимоти мазкур Низомнинг иловасида келтирилган жадвал бўйича амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 22 сентябрдаги 363-сон буйруғи (рўйхат рақами 1765-1, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 347-модда)
Назарий таълим ва амалий машғулот, жумладан жорий, оралиқ ва якуний аттестациялар | 38 ҳафта |
Илмий фаолият, жумладан: | 35 ҳафта |
• илмий тадқиқот иши | 17 ҳафта |
• илмий-педагогик иш | 8 ҳафта |
• магистрлик диссертацияси ишини тайёрлаш | 10 ҳафта |
Малакавий амалиёт | 8 ҳафта |
Якуний давлат аттестацияси | 3 ҳафта |
Таътиллар | 16 ҳафта |
Жами | 100 ҳафта |
№ | Блоклар ва фаолият турларининг номлари | Умумий юклама ҳажми, соатда |
1. | Умумметодологик фанлар | 756 |
2. | Мутахассислик фанлари | 1296 |
3. | Илмий фаолият, жумладан: | 1890 |
илмий тадқиқот иши | 918 | |
илмий-педагогик иш | 432 | |
магистрлик диссертацияси ишини тайёрлаш | 540 | |
4. | Малакавий амалиёт | 432 |
5. | Якуний давлат аттестацияси | 162 |
Жами | 4536 |