Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.11.2010
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларга мувофиқ 1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига қабулни уюшқоқлик ва тартибли равишда ташкил этиш, қобилиятли ёшларни адолатли танлов асосида саралашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қaрор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда)
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом»ни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда)
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича тест синовлари учун тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова)*.
Ўрта махсус таълимнинг айрим мутахассисликлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова)*.
5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова)* олиб бориладиган ўрта махсус таълим муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 51-модда)
8. Хорижий фуқаролар ўрта махсус таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов контракт асосида қабул қилинадилар.
12. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага* мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус таълим муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
16. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.