Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.03.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) асосан 2019 йил 23 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатаётган хизматлари сифати учун жавобгарлигини ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида»ги Низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2000 йил 25 сентябрдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2000 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 977 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 19-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.