1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда) 15-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми ва 9-моддасининг олтинчи қисмидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларига тааллуқли нормаларнинг амал қилиши 2008 йил 1 январгача тўхтатиб турилсин.
 LexUZ шарҳи