1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 35-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
3) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўн учинчи хатбошисидаги «ҳамда Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 59-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
7) 71-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8) 72-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан; вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади»;
9) 74-модданинг иккинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди Пленуми томонидан» деган сўзлар «хўжалик судлари судьяларининг конференциясида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 23-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
52. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзоди кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади. Мазкур судларнинг судьялигига номзодлар захирасига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилиниши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи