Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
б) 4-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари архив бўлимлари томонидан» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 16-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбошархив» бошқармаси томонидан» сўзлари «Ўзархив» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-иловада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасига ҳамда «Ўзбошархив» бошқармасига кўрсатмалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига ҳамда «Ўзархив» агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
3. 4-иловада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасига кўрсатмалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.