Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.11.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
1. Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир илова қилинаётган талаблар тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, автотранспорт корхоналари, шунингдек янгидан очилаётган ва амалдаги йўналишларда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этувчи шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари К. Раҳимов котибиятига юклансин.
вазирликлар ва идоралар автотранспорт корхоналари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар, шунингдек, ўз транспорти билан автобусларда йўловчилар ташийдиган ёки уларнинг тизимига* кирмайдиган корхоналар (ташкилотлар) билан йўловчилар ташиш юзасидан шартномалар тузувчи хусусий шахслар;
Умумий фойдаланишдаги транспорт йўналишларида йўловчилар ташишни амалга ошириш учун идораларга қарашли автобуслар жалб этилганда мазкур банднинг 1, 3 ва 4-талаблари бажарилиши ушбу йўналишларга хизмат кўрсатувчи автокорхонага юклатилади. Тиббий назоратни амалга ошириш автобуслар тегишли бўлган автокорхонага юклатилади. Автокорхонада тиббий пунктлар мавжуд бўлмаган тақдирда автобуслар ҳайдовчиларини маршрутларда ишлашга қўйиш уларнинг аҳволи ҳаракат хавфсизлиги муҳандислари ёки муҳандис-техник ходимлар томонидан мажбурий баҳоланган тақдирдагина амалга оширилиши керак.
3. Бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (ташкилотлар) ҳайдовчилар томонидан ҳаракат жадвалига ва автобусларда ташиш нормаларига риоя этилишига алоҳида эътибор беришлари, қатновнинг белгиланган йўналишидан четга чиқишларига ва ҳаракат жадвалида назарда тутилмаган жойларда тўхташларга йўл қўймасликлари керак*.
* 3-банднинг талаблари якка тартибдаги транспорт воситаси эгалари бўлган ҳайдовчиларга ҳам тегишлидир.
6. Автобусларнинг барча турларида йўловчилар ташишда ҳаракат жадвали ушбу тезликлар йўл ҳаракати қоидалари, белгилар, шунингдек мазкур бўлимнинг 5-бандини ҳисобга олган ҳолда белгиланган белгиларга мувофиқ йўл қўйилган шартларда йўналишларнинг айрим босқичларида ҳаракат тезлигининг норматив қийматлари асосида автокорхонанинг фойдаланиш хизмати томонидан тузилиши керак*.
йўналишни танлашга (имкони борича қаттиқ қопламали йўлда), мазкур Талабларнинг VIII бўлими 1—6-бандларига мувофиқ ушбу йўналишдаги йўл шароитларини текширишга;
мазкур Талабларнинг IV бўлими 4-5-бандларини ҳисобга олган ҳолда ташиш учун зарур бўлган автобуслар сонини аниқлашга;
1. Болаларни ташишни ташкил этиш мазкур талабларнинг IV бўлими 1—11-бандларига, V бўлими 1—10-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
1. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром орқали ўтиш жойларининг техник ҳолати, уларнинг муҳандислик жиҳозланиши қурилиш нормалари ва қоидалари, автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидалари, бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат ҳавфсизлиги талабларини қондириши керак*.
* Изоҳ: Норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган йўллар бўйича вақтинчалик маршрутларда автобуслар ҳаракатини ташкил этишга истисно тариқасида йўл қўйилади. Ушбу ҳолда тегишли автотранспорт, шунингдек йўл, коммунал ташкилотлари ва тасарруфида йўллар бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автобуслар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак (хавфли участкалар йўналишлари аниқланиши ва схемага киритилиши; автобус тўхташ жойлари белгиланиши, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ берилиши, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминловчи тезлик белгиланиши; хавфли жойларда тўсиқлар, йўл белгилари ўрнатилиши ва бошқалар). Агар йўлларнинг норматив ҳужжатларга номувофиқлиги мавсумий тусда ва об-ҳаво-иқлим омилларининг таъсири билан боғлиқ бўлса, ундай ҳолда автобуслар ҳаракати истисно тариқасида йилнинг юриш учун қулай вақтида амал қилувчи йўналишларда ташкил этилиши мумкин. Бундай йўналишларни очиш тартиби мазкур Талабларнинг IХ бўлими 3-4-бандлари билан белгиланган.
Комиссиянинг тавсия этилаётган таркиби йўналишларнинг вазифасига боғлиқ равишда иловада келтирилган. Йўналишларни текшириш улар очилишидан олдин, кейинчалик эса 1 йилда камида бир марта ўтказилади.
7. Мазкур Талабларнинг IX бўлими 6-бандида кўрсатилган сабабларга кўра автобуслар ҳаракатини бир суткадан ортиқ муддатга ёпиш ёки йўналишни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт корхонаси (ташкилот) ҳокимлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси ва давлат автомобиль назоратининг ҳудудий бўлинмалари эътиборига етказада.
Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга
ИЛОВА
ИЛОВА
4. «Ўзавтотранс» корпорацияси томонидан тасдиқланадиган давлатлараро автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси бошқа давлатларнинг автомобиль транспортини бошқариш органлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича тасдиқлайдиган давлатлараро туристик маршрутларни текшириш бўйича комиссиялар 3-бандида кўрсатилган таркибда ташкил этилади.