Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлаш, абитуриентларга тест синовларидан ўтишда қулайликлар яратиш ҳамда олий таълим муассасаларига иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 49500, шу жумладан 19800 давлат грантлари ва 29700 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ;
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 4200, шу жумладан 1400 давлат грантлари ва 2800 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
2. 2001/2002 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган 3 йиллик олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлимларига умумий қабул квоталари 200, шу жумладан давлат грантлари бўйича 100 ва тўлов-контракт асосида 100 квота белгиланиб, улар республика тиббиёт олий таълим муассасалари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
3. 2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2000 йил 8 июндаги 222-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.