«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш дастурини, шунингдек солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи бошқа идоравий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.