Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилар томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш амалиёти жорий этилишига кўмаклашадиган зарур норматив-ҳуқуқий база яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2006—2010 йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Амалга ошириш шакли | Масъул бажарувчилар | ||||||||||
I. Электрон ҳужжат айланишини жорий этиш бўйича, шу жумладан солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишда, идоравий норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||||||||||||
1.1. | Молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қоғозда тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолган ҳолда алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2006 йил август | Вақтинчалик тартиб | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги | ||||||||||
1.2. | Молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон шаклда тақдим этиш форматини белгилаш | 2006 йил август | Электрон молиявий ҳисобот ва ҳисоб-китоблар шакли | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
1.3. | Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: а) Электрон ҳужжат айланиши тизимида маъмур томонидан хавфсизлик таъминланиши тартиби; б) Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқнома | 2006 йил август | Тартиб Йўриқнома | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
1.4. | Давлат солиқ хизмати органлари ва давлат бошқаруви бошқа органлари, шунингдек банклар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳамкорлик ва ахборот айирбошлаш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2006 йил август | Норматив ҳужжатлар | Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва бошқа манфаатдор органлар | ||||||||||
1.5. | Солиқ тўловчилар томонидан молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбалар ва алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасидаги ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш | 2006 йил 1 октябргача | Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, | ||||||||||
1.6. | Ахборот-ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланишни чеклашни бошқаришни ташкил этиш ва электрон ҳужжатлар айланишининг муҳофазаланган идоравий тизимини яратиш, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг солиқ хизматлари билан интеграциялаш бўйича тегишли норматив-методик базани такомиллаштириш | 2007 йил II ярим йиллик | Йўриқнома | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
1.7. | Солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан электрон шаклда ҳисоб-китоб қилиш ҳолатини автоматлаштирилган тарзда солиштириб чиқиш ва бу тўғридаги маълумотномаларни ва ҳужжатларнинг нусхаларини алоқа каналлари орқали бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2007 йил IV чорак | Тартиб | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
II. Солиқ тўловчилар томонидан молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этишда, шунингдек тадбиркорлик субъектларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда электрон ҳужжат айланишини жорий этиш бўйича тадбирлар | ||||||||||||||
2.1. | Ҳисоботни қоғозда тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон ҳужжат айланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш тизимини тажриба тартибида жорий этиш | 2006 йил 1 сентябрдан бошлаб | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
2.2. | Давлат солиқ хизмати органлари билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш органлари ўртасида рўйхатдан ўтказувчи органлардан солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини (СТИР) бериш учун сўровлар олиш ҳамда уларга берилган СТИР тўғрисида ахборот беришни назарда тутувчи ахборотларнинг электрон айирбошлаш тартибини жорий этиш | 2006 йил 1 сентябрдан бошлаб | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари | ||||||||||
2.3. | Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳужжат айланиши воситаларидан фойдаланган ҳолда молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш тизимини жорий этишга доир ўтказилган тажриба натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва ушбу тизимни келгусида қўллаш бўйича аниқ таклифлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритиш | 2006 йил IV чорак | Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
2.4. | Солиқ тўловчилар ўртасида молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни электрон ҳужжат айланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этишга тааллуқли масалалар бўйича доимий равишда тушунтириш ва ахборот ишларини олиб бориш | Доимий равишда | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
III. Ахборот оқимларини ташкил этишни такомиллаштириш | ||||||||||||||
3.1. | Ахборот оқимларини мақбуллаштириш (минималлаштириш ва бир-бирини такрорлаш ва қарама-қаршиликларни истисно этиш) мақсадида таҳлил ўтказиш | Доимий равишда | Таҳлил натижалари бўйича дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш | Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, жалб этилган мутахассислар | ||||||||||
3.2. | Электрон ахборотни сақлаш, ишлов бериш ва айирбошлашнинг мавжуд ва жаҳон амалиётида қўлланиладиган илғор нормалари ва стандартларини ўрганиш | Доимий равишда | Автоматлаш-тириш воситаларини такомиллаш-тиришга доир таклифлар киритиш | Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
IV. Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш | ||||||||||||||
4.1. | Давлат солиқ хизмати органларининг мавжуд ахборот тизимини баҳолаш ҳамда уни қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш: —давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмаларида локал ахборот-ҳисоблаш тармоқларини жиҳозлаш ва модернизация қилиш; — модем алоқаси аппаратлари билан таъминланган, ахборот сақлаш қурилмаларининг ишончлилиги, сиғими бўйича кўрсаткичлари юқори бўлган серверлар билан қўшимча равишда жиҳозлаш (серверлар ва модемлар сотиб олиш, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати биносида кластер тизимини яратиш); —ахборотни қайта ишлаш ва сақлашнинг ишончлилигини таъминлаш тизимлари билан қўшимча жиҳозлаш (архив маълумотларини сақлаш тизимлари ва узлуксиз энергия билан таъминлаш блоклари сотиб олиш, А.Қодирий кўчасидаги 13а-уйда жойлашган Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати биносида энергия билан таъминлашнинг захира тизимини яратиш); —маълумотларни узатишнинг транспорт муҳити ва электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси операторларининг телекоммуникациялари ва маълумотларни узатиш тармоқлари базасида маълумотларни узатиш тезлигини ва ўтказиш қобилияти даражасини оширган ҳолда Давлат солиқ қўмитасини?г маълумотлар узатиш мавжуд корпоратив тармоғини модернизация қилиш | 2007–2008 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
4.2. | Туман, шаҳар инспекциялари, солиқ бошқармалари даражасида мутахассисларнинг иш ўринларини модернизация қилиш ва замонавий шахсий компьютерлар билан қайта жиҳозлаш | 2006-2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
4.3. | Давлат солиқ хизмати органларини бошқа идора асбоб-ускуналари (принтерлар, сканерлар, нусха кўчириш техникаси ва ҳоказолар) билан таъминлаш | 2006—2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
V. Дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш ва сотиб олиш | ||||||||||||||
5.1. | Қуйидагилар бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш: — алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва қабул қилиш; — киритиладиган қоғоз ахборотни электрон форматларга айлантириш; — ҳужжатли текширишнинг истиқболли йўналишлари ва объектларини аниқлаш, хўжалик юритувчи субъектларни текширишларни режалаштириш, мувофиқлаштириш учун молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини текширишгача ўрганиб чиқиш | 2006 йил III чорак 2006 йил декабрь 2007 йил | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
5.2. | Операция тизимларини янгилаш ва фойдаланилаётган компьютер дастурларини модернизация қилиш | 2006—2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
5.3. | Солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилиши устидан кундалик назоратни амалга оширишда фойдаланиладиган дастурий комплексларни янада модернизация қилиш | 2007 йил | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
5.4. | Бюджетга ва мақсадли жамғармаларга тушумлар прогнози ҳисоб-китоби учун зарур база яратиш мақсадида дастурлар комплексини ишлаб чиқиш | 2006—2007 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
5.5. | Давлат солиқ қўмитасининг веб сайти — «www.soliq.uz»ни модернизация қилиш ва янгилаш | Доимий равишда | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
5.6. | Турли идораларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда марказлаштирилган автоматлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш | 2006—2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар билан биргаликда | ||||||||||
5.7. | Яширилган даромадларни ва унинг давлатдан яширилиши ҳолларини аниқлаш учун юридик ва жисмоний шахслар бўйича Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги маълумотларни ва бошқа вазирликларнинг турдош ахборотларини муқобил ўрганиш учун дастурий комплексни ишлаб чиқиш | 2006-2007 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар билан биргаликда | ||||||||||
5.8. | Давлат бюджетининг ғазна ижросида давлат солиқ хизмати органлари ва давлат молия органлари ахборот тизимларининг марказлаштирилган ҳамкорлигини амалга ошириш учун дастурий комплексни ишлаб чиқиш | 2007-2008 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги | ||||||||||
VI. Ахборот тизимининг хавфсизлигини таъминлаш | ||||||||||||||
6.1. | Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳимояланган автоматлаштирилган намунавий иш ўринларига техник талабларни ишлаб чиқиш | 2006 йил IV чорак | Йўриқнома | Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати | ||||||||||
6.2. | Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ўқитиш тизимини ташкил этиш | 2006—2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
6.3. | Ахборотни муҳофаза қилиш ҳамда хизмат ва солиқ сири мавжуд бўлган маълумотларга ишлов беришга мўлжалланган ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича махсус ишларни ташкил этиш | 2006—2010 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | ||||||||||
6.4. | Давлат солиқ хизмати органларини ахборотдан рухсат берилмаган фойдаланишдан муҳофаза қилувчи сертификатланган воситалар ўрнатилган ҳисоблаш техникаси воситалари билан жиҳозлашга ўтиш | 2006—2007 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати | ||||||||||
6.5. | Давлат солиқ хизмати органларини тармоқлараро ўзаро ҳамкорликни ҳимоя қилишнинг сертификацияланган воситалари, ахборотни криптографик муҳофаза қилишнинг сертификацияланган воситалари билан жиҳозлаш | 2006—2008 йиллар | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати | ||||||||||
6.6. | Давлат солиқ хизмати органларини вирусга қарши муҳофазанинг ишончли воситалари, рухсат берилмаган киришларни аниқлаш ва унинг олдини олиш воситалари билан таъминлаш | Доимий равишда | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
6.7. | Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар солиқ хизматлари билан автоматлаштирилган ҳамкорликни ташкил этишда солиқ ахборотининг хавфсизлигини таъминлаш | Доимий равишда | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси | ||||||||||
6.8. | Интернет типидаги умумий фойдаланиладиган глобал тармоқлардан фойдаланишда давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш | Доимий равишда | Тадбирлар | Давлат солиқ қўмитаси |