Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.01.2011
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сонли «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2174, 29.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш» ҳақидаги 139-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома* тасдиқлансин.
* Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.