Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.03.1997
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 мартдаги 136-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисидаги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 11 июндаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Республикада жойлашган деҳқончилик ихтисосидаги илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг моддий ва тажриба-ишлаб чиқариш базалари билан бирга, иловага мувофиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ихтиёрига берилсин.