Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.01.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини 1-иловага* мувофиқ қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил қилиш;
«Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖнинг рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қабул қилиш ва тайёрлаш пунктларини 2-иловага* мувофиқ, белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
* 1-2-иловар рус тилидаги матнда берилган.
3. «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ бошқарув ходимларининг чекланган сони 24 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда темир-терсак топширувчилар билан рангли металл парчалари ва чиқиндилари топширишни рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини назарда тутган ҳолда, топшириладиган рангли металл парчалари ва чиқиндиларига нарх белгилаш Тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1994 йил 24 мартдаги 160-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.