Ҳужжат 04.01.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа асарлар.
Ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Муаллиф ва бошқа шахсларнинг асардан фойдаланиш борасидаги мутлақ ҳуқуқларини чеклашга ушбу Қонуннинг 25—33-моддаларида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Мазкур чеклашлар асардан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказмаган ва муаллифнинг қонуний манфаатларини асоссиз камситмаган тақдирдагина татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг хизмат топшириқларини бажариш йўсинида ушбу Қонун 17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган энциклопедиялар, энциклопедик луғатлар, даврий ва давомли илмий ишлар тўпламлари, газеталар, журналлар ҳамда бошқа даврий нашрларнинг яратилишига ушбу модданинг қоидалари татбиқ этилмайди.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 19-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мулкий ҳуқуқлар фақат муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори билан тасдиқланган «Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари», 2008 йил 19 январдаги 10-сонли «Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг айрим турлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида»ги қарорлари.
 LexUZ шарҳи
ижро ушбу модданинг иккинчи қисми қоидаларига мувофиқ муҳофаза қилинадиган фонограммага ёзилган бўлса;
фонограммага ёзилмаган ижро ушбу модданинг учинчи қисми қоидасига мувофиқ эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг муҳофаза қилинадиган кўрсатув ёки эшиттиришига киритилган бўлса.
ижро ёзувини такрорлаш ушбу Қонуннинг 53-моддаси қоидаларига мувофиқ тайёрланган ёзув мақсадида амалга оширилганда.
Ижрочининг ушбу Қонун 47-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлари шартнома бўйича бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Бундай шартномага нисбатан тегишинча ушбу Қонуннинг 38, 39 ва 42-моддалари қоидалари қўлланилади.
Аудиовизуал асар яратиш тўғрисида ижрочи ва аудиовизуал асарни тайёрловчи ўртасида шартнома тузилиши ижрочи томонидан ушбу Қонун 47-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлар ўтказилишига сабаб бўлади. Ижрочи томонидан бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши аудиовизуал асардан фойдаланиш билан чекланади ва, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, аудиовизуал асарда қайд этилган овоз ёки тасвирдан алоҳида-алоҳида фойдаланиш ҳуқуқларини ўз ичига олмайди.
Фонограммани тайёрловчининг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқлари шартнома бўйича бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Бундай шартномага нисбатан тегишинча ушбу Қонуннинг 38, 39 ва 42-моддалари қоидалари қўлланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақни йиғиш, тақсимлаш ва тўлаш ижрочиларнинг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ёки фонограммаларни тайёрловчиларнинг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот томонидан шундай ташкилотлар ўртасидаги келишувга биноан амалга оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ миқдори, шунингдек уни тўлаш тартиби ҳақни йиғувчи ташкилот билан фонограммадан фойдаланувчи шахслар ўртасидаги келишувда белгиланади.
кўрсатув ёки эшиттириш ёзувини такрорлаш ушбу Қонуннинг 53-моддаси қоидаларига мувофиқ тайёрланган ёзув мақсадида амалга оширилганда.
Эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқлари шартнома бўйича бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Бундай шартномага нисбатан тегишинча ушбу Қонуннинг 38, 39 ва 42-моддалари қоидалари қўлланилади.
қисқа муддат фойдаланиладиган ёзув фан, адабиёт ва санъат асарларининг ушбу Қонуннинг 31-моддаси қоидаларига мувофиқ эфир орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот томонидан бажариладиган қисқа муддат фойдаланиладиган ёзувга нисбатан белгиланадиган муддат доирасида йўқ қилиб юборилган тақдирда, ўзининг алоҳида ҳужжат хусусиятига эгалиги сабабли давлат архивларида сақланиши мумкин бўлган ягона нусха бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ҳуқуқ эгаларидан олинган ваколатлар асосида фойдаланувчилар билан асарлардан ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш учун шартномалар тузади. Шартномаларнинг шартлари фойдаланиладиган асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг тури ва ҳажмига қараб аниқланадиган битта тоифадаги барча фойдаланувчилар учун бир хил бўлиши керак. Мазкур ташкилотлар фойдаланувчилар билан шартномалар тузишни етарлича асосларсиз рад этишга ҳақли эмас. Бундай шартномалар уларда назарда тутилган усуллар билан барча асарлардан ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланишга рухсат беради ҳамда барча ҳуқуқ эгаларининг, шу жумладан ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ ташкилотга ваколатларини бермаган ҳуқуқ эгаларининг номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилади. Ҳуқуқ эгаларининг фойдаланувчиларга нисбатан бундай шартномалар асосида уларнинг асарларидан ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча эҳтимол тутилган мулкий эътирозлари шартномалар тузган мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот томонидан тартибга солиниши керак.
ушбу Қонун 58-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қоидаларига мувофиқ йиғилган ҳақдан фақат ҳуқуқ эгаларига тақсимлаш ва тўлаш учун фойдаланиши. Бунда ташкилот йиғилган ҳақдан бундай ҳақни йиғиш, тақсимлаш ва тўлаш бўйича ўзининг ҳақиқий харажатларини қоплаш суммаларини, шунингдек шу ташкилот томонидан ўзи қайси ҳуқуқ эгаларининг номидан иш кўраётган бўлса, шу ҳуқуқ эгаларининг розилиги билан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб ташкил этиладиган махсус фондларга йўналтириладиган суммаларни чегириб ташлашга ҳақлидир;
йиғилган ҳақ суммаларини, ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида назарда тутилган суммаларни чегириб ташлаган ҳолда, асарлардан ва турдош ҳуқуқлар объектларидан амалда фойдаланилишига мутаносиб равишда тақсимлаши ва мунтазам тўлаб бориши;
Ташкилотга ушбу Қонун 58-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳақни йиғишга нисбатан ваколатлар бермаган ҳуқуқ эгалари амалга оширилган тақсимлашга мувофиқ уларга тегишли ҳақнинг тўланишини, шунингдек ўз асарларини ёки турдош ҳуқуқлар объектларини бу ташкилот томонидан фойдаланувчиларга тақдим этилган шартномалардан чиқариб ташлашни ташкилотдан талаб қилишга ҳақлидир.
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг рухсатисиз чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришга;
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги ахбороти ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг рухсатисиз чиқариб ташланган асарларни ёки турдош ҳуқуқлар объектларини такрорлаш, тарқатиш, тарқатиш мақсадида импорт қилиш, омма олдида ижро этиш, барчанинг эътибори учун юборишга, барчанинг эътиборига етказишга йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг аудиовизуал асарлар прокати учун ҳақ олиш ҳуқуқини назарда тутувчи 21-моддасининг иккинчи қисми ва 49-моддасининг иккинчи қисми қоидалари ушбу Қонун кучга кирганидан кейин бир йил ўтгач, амалга киритилади.