Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ўқув юртлари тузилмасини энг мақбул ҳолга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёнғин хавфсизлиги муҳандислари Тошкент факультети ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ва ички ишлар органлари бошлиқлари таркиби малакасини ошириш бўйича Тошкент ёнғиндан сақлаш техник билим юрти негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш олий техник мактаби ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини ташкил этиш бирлаштириладиган ўқув юртлари доимий ва ўзгарувчан таркибнинг амалдаги умумий сони доирасида амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг Уставини ва тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини 1993 йилда молиявий таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини маблағ билан таъминлаш учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 1993-1994 йилларда Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг ўқув-лаборатория биноси қурилишини ниҳоясига етказиш учун маблағ биноси ажратиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.