1999 ЙИЛДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИНИ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1999 йилда давлат захираси, махсус истеъмолчилар ва давлат таъминотидаги муассасалар учун озиқ-овқатлар харид қилишнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат таъминотидаги муассасаларни, махсус истеъмолчиларни ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган тартибининг амал қилиши 1999 йил учун сақлаб қолинсин.
2. 1999 йилда давлат таъминотидаги муассасалар учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларига мувофиқ миқдорда, озиқ-овқатлар етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишни икки ҳафта муддатда тугалласинлар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан фьючерс битишувлари тузиш амалиётга жорий этилсин.
7. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш бўйича биржа ва ярмарка савдоларида давлат таъминотидаги муассасалар ҳамда махсус истеъмолчиларнинг воситачилик йиғимлари ундирилмасдан қатнашиши учун шарт-шароитлар яратсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича 1999 йил учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари балансини шакллантиришда уларнинг давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган миқдорларини назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки чекланган миқдорда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилиш учун валюта маблағлари лимити бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси 1999 йилда давлат эҳтиёжлари учун ички бозорда харид қилишда етишмаган асосий озиқ-овқат турларини импорт бўйича сотиб олиш юзасидан бир ой муддатда тендерлар ўтказилишини таъминласин.
12. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий ҳокимият органлари, бюджет муассасалари ва бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар раҳбарлари тегишли контингентларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши, давлат маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва кредиторлик қарзлари ҳосил бўлиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.