13.10.1994 йилдаги 505-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Юқорида қайд этилган қарорнинг 1 ва 2-бандларидаги ташкил этилаётган Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари номидаги «рэкетга» сўзидан кейин «ва террорчиликка» сўзлари қўшилсин.
қуйидагича таҳрирдаги 3-банд: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаси Коррупцияга, рэкетга ва террорчиликка қарши кураш Бош бошқармасига айлантирилсин».
қуйидагича таҳрирдаги 4-банд: «Кўрсатиб ўтилган Бош бошқарма таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисми (7777 ҳ\қ) штатлари сони ҳисобидан террорчилик билан курашувчи махсус бўлинма киритилсин.
3-банд 5-банд деб қайта номлансин.
Қуйидагича таҳрирдаги 6-банд киритилсин: «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 57-4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.