LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пулнинг барқарор муомалада бўлиши, «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш ҳамда Марказий банкнинг олтин-валюта захирасини яратиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шу йилнинг 15 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Россия Банки пулларининг муомалада бўлиши ҳамда уларнинг юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча тўлов турларига қабул қилиниши тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 310-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда 1-бандга мувофиқ савдо-сотиқ ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, солиқ солишни такомиллаштириш тартиби тўғрисида таклифлар киритсинлар.
3. Белгилаб қўйилсинки, юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига келтирилган товарлар бўйича улар сотиб олинган маблағларнинг манбалари декларацияда кўрсатилмайди.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо», «Ўзбексавдо» уюшмаси билан биргаликда товарларнинг тақдим этиладиган рўйхати асосида тегишли валюталарнинг нисбатларини мунтазам ва холисона аниқлаш учун ички, Россия ҳамда ўрта Европа бозорларидаги нархларни ҳисобга олувчи автоматлаштирилган тизимни вужудга келтирсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда корхоналарнинг хорижий валюталар, жумладан, собиқ СССР республикаларининг миллий валюталари билан операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоб-китоби ҳамда ҳисоботи Тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
шу йил 15 апрелдан бошлаб доимий ишлайдиган Ўзбекистон республика валюта биржасининг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
ваколатли банклар, Ички ишлар вазирлиги, Алоқа вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ҳамда бошқа идоралар билан биргаликда аҳолига валютани алмаштириб берадиган жойлар тармоғини ташкил қилиб, уларнинг ишлаши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 10 кун муддатда Марказий банкка олтин ва бошқа валюта ресурсларини сотиш тўғрисида таклифлар киритсин.
8. Чет эл валютасидаги даромаддан Республика валюта жамғармасига 10 фоиз миқдорида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли валюта жамғармаларига 5 фоиз миқдорида тўлаб келинган солиқ 1994 йилнинг 15 апрелидан бошлаб бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 январдаги 1-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарори билан кучини йўқотди)
10. Молия вазирлиги Марказий банк ва Миллий банк билан биргаликда бир ҳафта муддатда чет эл валютасида маҳсулот сотишдан, шу жумладан, бартер йўли билан тузилган битимлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)дан тушадиган, бошқа моддий бойликларни сотиш ҳамда савдо-сотиқдан ташқари ишлардан тушадиган валюта даромадини Марказий банкка мажбурий тарзда сотиш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
12. Марказий банк ва Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда валюта назорати тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар, унда корхоналар экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш чоғида чет эл валютасидаги маблағларнинг ҳаракати тегишли тарзда назорат қилинишини ва бундай маблағларнинг чет эллардаги банкларда берухсат сақланиши имконияти истисно этилишини таъминлаш кўзда тутилсин.
13. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотлар собиқ СССР республикаларининг банкларида субсчёт ҳисоб-китоб варақаларини очган бўлсалар, уларнинг зиммасига мазкур субсчёт ҳисоб варақаларидаги мавжуд маблағлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг тегишли хизмат кўрсатувчи банкларига мажбурий тартибда мунтазам ахборот бериб туриш мажбурияти юклансин.
14. Молия вазирлиги Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда, республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича тасдиқланган давлат дастурини эътиборга олган ҳолда, давлатнинг қийматли қоғозларини муомалага чиқариш муддатларини белгиласин.
15. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув билан биргаликда икки ҳафта муддатда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, савдо корхоналари ва ташкилотларини 1995 йилнинг 1 январига қадар уларнинг буюртмаларига мувофиқ касса аппаратлари билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
«Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатга касса аппаратларидан фойдаланган ҳолда савдо-сотиқни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 621-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
16. «Ўзбексавдо» уюшмасига чет эллардан халқ истеъмол моллари олиб келишни ташкил қилиш учун илова*га мувофиқ хом ашё ресурслари ажратиб берилиши учун идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар раҳбарларининг зиммасига шахсий масъулият юклансин.
* Илова рус тилида берилади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг маҳаллий манбаларини қидириб топиш ва пулли хизматлар кўрсатиш, аҳолининг эркин пул маблағларини сафарбар этиш асосида аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёжини товар ресурслари билан мутаносиб ҳолга келтиришни ва ўзларига қарашли ҳудудда пул эмиссиясининг камайтирилишини таъминласинлар.