Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Транспорт ИИБ ҳамда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари зиммаларига юклатилсин.