LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ресурсларни тежаш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг ичимлик суви таъминотини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг умумий қиймати 62,33 млн. АҚШ доллари бўлган «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил муддатга 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида Қарз битими имзоланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида ўн йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 35 йил муддатга 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари билан 15,9 млн миқдорида Кредит битими имзоланганлиги;
Швейцария ҳукумати томонидан 9,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда грант берилиши назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битим ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек зарур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда тегишли идораларга киритилиши учун шахсий жавобгарлик «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорига ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига юкланади;
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг асосий қарзи, фоизлари ва воситачилик ҳақи «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси маблағлари етмайдиган қисми эса — республика бюджети маблағлари ҳисобига қайтарилади. Кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг раҳбарлари жалб этилаётган қарз ва кредит бўйича мажбуриятлар зарур даражада бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартибини, шунингдек Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан маъқулланган Лойиҳани баҳолаш ҳужжатига мувофиқ хорижий ва миллий валютада лойиҳанинг ҳисоб рақамларини очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тўлдириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
субқарз битимларини «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси билан Қарз тўғрисидаги битимда ва Кредит битимида назарда тутилган шартларга мувофиқ имзоласин;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
кўрсатиб ўтилган Лойиҳа бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарз маблағларидан, Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитидан ва Швейцария ҳукумати грантидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда инвестиция дастурларини шакллантиришда давлат бюджети капитал қўйилмалар лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
9. Белгилаб қўйилсинки, техник-иқтисодий ва муҳандислик-лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа маблағлари ҳисобига, «Ўзкоммунлойиҳа» институти иштирокида ишлаб чиқилади ҳамда 2003 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
10. Ушбу лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун давлат божи тўлашдан озод қилсин.