LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш мақсадида ҳамда «Она ва бола» давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида 2000 йил 16 майдаги Ҳукуматлараро битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «КfW» банки (Германия) ўртасида 2000 йил 10 майдаги молиялаштириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Тошкент вилоятларида «Сил касаллигига қарши курашиш» дастурини амалга ошириш учун 5 млн Германия маркаси миқдорида грант ажратилганлиги;
Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорлик доирасида 2001 молия йили учун Ўзбекистон Республикасига қўшимча равишда жами 10 млн Германия маркаси, шу жумладан «Сил касаллигига қарши курашиш» дастурини амалга ошириш учун 5 млн Германия маркаси ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурини амалга ошириш учун 5 млн Германия маркаси ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
кўрсатилган грантларни олиш билан боғлиқ барча тартиботларни Германия томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш ҳамда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш, «КfW» банки билан «Сил касаллигига қарши курашиш» ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни молиявий ҳамкорликнинг белгиланган тартиботларига мувофиқ тайёрлаш ва имзолаш масалаларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон , 264-модда)
юқорида кўрсатилган грантларга ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.
«КfW» банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартларнинг бажарилишини ҳамда иловага* мувофиқ «Сил касаллигига қарши курашиш» ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурларининг амалга оширилишини таъминласин;
иловага* мувофиқ «Сил касаллигига қарши курашиш» ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар таркибини молиявий маблағлар берилиши бўйича расмий тартиботлар тугаллангандан кейин бир ҳафта муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда пенитенциар тизимда «ДОТС» (бевосита врач кузатуви остида сил касаллигининг қисқа муддатли кимёвий терапияси) халқаро дастурини жорий этиш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.
4. Юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари ва бошқа товарларни харид қилиш тендер асосида, ўрнатилган молиявий ҳамкорлик тартиботларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантлар доирасида харид қилинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари, сарфланадиган материаллар ва кўрсатиладиган хизматлар божхона божлари тўловидан ва йиғимлардан озод қилинсин.
юқорида кўрсатилган грантлар доирасида олинадиган тиббиёт жиҳозлари ва материалларини юклаш-тушириш ишларини ва аэропортда сақлашнинг бутун даврида уларни тўплашни тўловсиз ташкил этсин;
юкнинг мурувват ёрдами тусидалигини ҳисобга олиб, жиҳозлар ва материалларни авиакомпания самолётлари билан ички ҳаво йўлларида бепул ташишга рухсат этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, «Сил касаллигига қарши курашиш» ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурларини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:
«Сил касаллигига қарши курашиш» ва «Аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш» дастурларини амалга оширишда қатнашувчи тиббиёт муассасаларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича жорий харажатларни молиялашни;
юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар бўйича етказиб бериладиган товарларни қабул қилиб олиш, тўплаш, етказиб беришни ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар.