Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 сентябрдаги 222-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2272, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 432-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 51-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2272-1, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 96-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 305-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2272-2, 2016 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 607-модда).