17.07.2018 йилдаги ПҚ-3861-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I.Ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш
ҳамда инновацион фаолиятни амалга ошириш

1.

2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлари ўтказиш, инновацион фаолиятни амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочилар

қарори

2018 йил
1 ноябргача

-

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

2.

Ўзбекистон ўсимликлар дунёси объектларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш.

Илмий
ҳисоботлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

3.

Ўзбекистон табиий ўсимликлар хилма-хиллигининг миллий электрон базасини яратиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
15 ноябргача

Грант
маблағлари

Ботаника институти
(К. Тожибаев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

4.

Навоий ва Бухоро вилоятларининг ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ўсимликларининг давлат кадастрини тузиш.

Ижрочилар
қарори

Навоий вилоятида — 2018 йил
1 декабргача

Бухоро вилоятида —
2020 йил
1 декабргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ботаника институти
(К. Тожибаев)

5.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва нашр этиш.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини нашр этиш

2019 йил
1 майгача

Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Ўзбекистон Миллий университети (А. Марахимов), «Ўзбекбалиқсаноат»
уюшмаси (А. Эргашев)

6.

Молекуляр филогения и систематика, популяцион генетика и филогеография йўналишларини ривожлантириш.

Илмий
ҳисоботлар

2018 — 2020 йиллар

-

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

ўсимликлар турларини баркодлаш ва паспортлаш учун илмий-техник шароитларни шакллантириш;

баркодлаш ва паспортлаш учун мутахассислар тайёрлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

тасдиқлаш — 2018 йил
1 декабргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

8.

Ўсимликлар хилма-хиллиги бўйича ишончли маълумотларни олиш мақсадида флорани тўр тизимли хариталаш услубини жорий этиш.

Зарафшон

тизмаси ғарбий тармоқларида дала тадқиқотларини олиб бориш

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

9.

Антропоген омиллар ва чўлланиш жараёнлари таъсири остида экотизимларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, қурғоқчил экотизимлардан асосий яйловлар сифатида барқарор фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш.

Илмий
тавсия

2020 йил
1 ноябргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)

10.

Хом-ашёбоп ўсимликларнинг эксплуатация захираларини аниқлаш, табиий майдонларини хариталаш, Ўзбекистон флораси доривор турларининг замонавий интерактив электрон ресурсларини яратиш.

Асосий доривор ўсимликлар бўйича интерактив атлас

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

11.

Ўзбекистоннинг замбуруғлар флорасини, макро-ва микромицетлар географиясини ўрганиш, маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва ҳудудлар кесимида замбуруғларнинг тарқалиш хариталарини тузиш.

Маълумотларнинг электрон базаси

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

ноёб ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг оналик кўчатхоналарини яратиш;

истиқболли иқтисодий қийматга эга ўсимлик турларини интродукциялаш ва акклиматизациялаш;

Ўзбекистон флорасининг ноёб ва эндем турларини генетик банкини яратиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

тасдиқлаш — 2019 йил
1 январгача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

13.

«Ўзбекистон флораси»нинг янги 3 жилдларини ва «Ўзбекистон юксак ўсимликлари кадастри»нинг янги 2 жилдини тайёрлаш ва чоп этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Грант маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), манфаатдор
вазирлик ва идоралар

14.

Илмий тадқиқот натижаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, Институт фаолиятининг халқаро нуфузини орттириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 — 2020 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

II. Институт илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш

15.

Олий ўқув юрти талабаларининг амалиёт ўташини ташкил қилиш, уларни илмий-тадқиқот ва бошқа турдаги ижодий ишларга жалб этиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, иқтидорли ёшларни ўсимликлар тўғрисидаги фан йўналишларига жалб этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 июлгача

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

16.

Хорижий етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва ёш олимларнинг стажировкаларини ташкил этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

17.

Институт илмий ходимлари малакасини уларни давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этиш учун юбориш орқали ошириб бориш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

18.

Институтни илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган замонавий илмий, технологик ва лаборатория ускуналари, шунингдек, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

1. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.