Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнгинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом муқаддимасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларига татбиқ этилмайди.».