LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 428-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2736-3, 25.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6, к-8-сон қарори (рўйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 48-сон, 610-модда) билан тасдиқланган Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори А. КАРИМОВ
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Муқаддимадаги «2009 йил 22 августдаги 245-сонли» деган сўзлар «2018 йил 12 январдаги 22-сонли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилиши «Ўзстандарт» агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади.».
«6. Ҳисобга олиш приборини навбатдаги қиёслашдан ўтказиш электр таъминоти корхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташаббуси билан ўтказилганда, қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».
«19. Ҳисобга олиш приборини ечиб олишда ваколатли ходим ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш прибори ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини текшириб, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганлиги ҳақида тўрт нусхада далолатнома тузади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари электр таъминоти корхонасида ва Бюрода қолади ҳамда тўртинчи нусхаси давлат метрология хизмати органига тақдим этилади.».
8. 34-банддаги «2009 йил 22 августдаги 245-сонли» деган сўзлар «2018 йил 12 январдаги 22-сонли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«36. Ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори Бюро ходими иштирокида ўрнатилиб, приборнинг клеммник қопқоғи (схемаси) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари билан пломбалангандан сўнг, истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини беради.
37. Ҳисобга олиш прибори ўрнатилиб пломбалангандан сўнг, бу ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва унинг ўрнатилган вақтдаги кўрсаткичлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар қайд этилади.
Далолатнома ваколатли ходим ва Бюро вакили ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари эса, электр таъминоти корхонасида ва Бюрода сақланади.».
10. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б. ҚУДРАТХОДЖАЕВ