18.03.2018 йилдаги 207-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарорига 2-илованинг 13-бандига мувофиқ ҳамда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро майдонларга фаол киритиш, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифлар давомида хорижий мамлакатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибига аниқликлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. 13-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин: